Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 21 / Юридик маслаҳатлар

Қарздормисиз – жарима тўланг

 

Жисмоний шахс хориждан қайтгач, маҳаллий банкка хорижий валютада омонат киритди. Шарти: муддатли депозит омонати. Фоизлар ҳар ой тўланган. Депозит омонати муддати тугагач, жисмоний шахс коммунал хизматлардан 3 ойлик қарзи учун Мажбурий ижро бюроси счётни «музлатиб қўйганлигини» билди. Жисмоний шахс коммунал хизматлардан қарзни тўлашдан ташқари счётни очиш учун жарима тўлашга мажбур бўлди.

Банк жисмоний шахс омонатининг сирини  очиб, тўғри иш қилганми?

 

Банк мижозга нисбатан ижро иши қўзғатилганда, банк сирини ташкил этувчи маълумотларни Мажбурий ижро бюросига тақдим этиб, тўғри йўл тутган.

Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат ижрочисига унинг сўрови асосида, банк мижозига нисбатан қўзғатилган ижро иши бўйича тақдим этилади («Банк сири тўғрисида»ги Қонуннинг ­10-моддаси).

Бюро суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш соҳасида банклардаги ҳисобварақларда, омонатларда турган ёки сақлаш учун қўйилган пул маблағларини хатлашга ҳақли (30.05.2017 йилдаги ПҚ-3016-сон қарорга 4-илова 11-бандининг «а» кичик банди).

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 574 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика