Корхонамиз озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Фирма логотиплари туширилган тутқичли пакетларни реклама материали сифатида кейинчалик бепул тарқатиш учун харид қиламиз.
Ишлаб чиқарувчи сифатида бундай полиэтилен пакетларни бепул тарқатишга ҳақлимизми?
– Йўқ, фирма логотипи туширилган полиэтилен пакетларни реклама маҳсулоти сифатида тарқатишга ҳақли эмассиз.
2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар тақиқланган:
♦ полимер плёнкали пакетларни бепул бериш;
♦ уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товар нархига киритиш;
♦ уларни таннархидан паст нархда сотиш.
Тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно (18.05.2018 йилдаги ПҚ-3730-сон қарорнинг 5-банди).
Альберт Сафин,
«Norma» МЧЖ эксперти.