Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 20 / Хўжалик юритиш қоидалари

Кўрик майдонларида юк туширилади

 

Ташкилотимизнинг асосий фаолият тури – божхона ва эркин омборда сақлаш. Мулк ҳуқуқида бизга тегишли бўлган омборлар «Тошкент–Товарний» станциясида жойлашган. Фаолиятимиз давомида юк тушириладиган ҳовли ҳудудига автомашиналар кириши ва юкларни ортиши-тушириши учун омборларга туташ ҳудуддан тўсиқсиз фойдаланиб келганмиз. Бироқ яқинда ижара шартномаси ҳуқуқида ер участкасига эгалик қилувчи МЧЖ ҚК омборлардан тшқарида фаолият юритганлигимиз, яъни ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун ҳақ ундириши ҳақида талаб қўйди.

Ҳудудимизга кирмайдиган ер участкасидан фойдаланганимиз учун ҳақ ундириш ҳақида талаб қўйиши тўғрими? Бунга нима асос бўлади?

 

– Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга ер участкаларини доимий ва муддатли (вақтинча) эгалик қилишга (ижарага) Вазирлар Маҳкамаси бериши мумкин. Бунда ижарага берилган ёки бошқа асосларга биноан олинган ер участкаси иккиламчи ижарага беришни тақиқлаш мажбурияти билан таъминланиши мумкин (ЕКнинг 20, 24, 29-моддалари). Тегишинча, агар бу ижара шартномаси шартларида назарда тутилган бўлса, МЧЖ ҚК ижарага олинган ер участкасидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилиши (шунингдек ушбу участкани иккиламчи ижарага бериши) мумкин.

Омборга бевосита туташ ҳудуд – омбор атрофида жойлашган ва (ёки) унга туташиб кетадиган жойдаги, транспорт воситаларига товарлар ортиладиган (тушириладиган), баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилган ҳудуд (ВМнинг 18.12.2018 йилдаги 1028-сон қарорига 1, 2-иловаларнинг 2-банди). Омбор ёхуд унга бевосита туташиб кетган ҳудуд биттадан кам бўлмаган ёпиқ кўрик майдончасига эга бўлиши керак. Омборда товарларнинг ортилиши, туширилиши ва қайта юкланиши фақатгина кўрик майдончасида амалга оширилади (1-илованинг 22-банди; ­2-илованинг 19-банди).

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 665 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика