Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 20 / Хўжалик юритиш қоидалари

Лицензия – умумий асосларда

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан умумий суғурталаш тармоғида суғурта ташкилотлари устав фондининг энг кам миқдори 7,5 млрд сўм миқдорида тасдиқланган. Суғурта ташкилотини ташкил этмоқчи бўлган талабгорлар кўп ҳолларда бу суммани тўплай олмайдилар. Бунинг устига ушбу сумманинг 90%и пул маблағларидан шакллантирилган бўлиши лозим.

Бир нечта ташкилотни қўшиб юбориш ва бир нечта ташкилотнинг илгари шакллантирган устав фондларини бирлаштириш орқали лицензия олиш мумкинми? Рўйхатдан ўтказиш чоғида бирлаштирилаётган ташкилотларнинг устав фондлари нималардан шакллантирилганлиги текшириладими?

 

Ташкил этилаётган ташкилотни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш чоғида умумий асосларда, қўйиладиган талабларга мувофиқ лицензия олиш мумкин.

Жамият янгитдан ташкил этилганидан ёхуд қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш натижасида ташкил этилганидан қатъи назар, умумий суғурталаш тармоғида лицензия олиш учун ариза бераётган экан, қуйидаги талабларга мувофиқ келиши шарт:

♦ устав фондининг энг кам миқдори – 7,5 млрд сўм (Низомнинг 10-банди, 10.04.2007 йилдаги ПҚ-618-сон қарорга 2-илова);

♦ устав фондининг камида 90%и муассисларнинг пул маблағларидан шакллантирилган бўлиши;

♦ устав фондини шакллантириш чоғида кредитга, гаровга олинган маблағлар ва бошқа жалб қилинган маблағлар мавжуд бўлмаслиги;

♦ бошланғич устав фонди лицензия олинадиган пайтга қадар муассислар томонидан шакллантирилган бўлиши («Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси).

Лицензияловчи орган ташкил этилган суғурта жамияти ҳужжатларини текшириш чоғида устав фонди тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам ўрганади (Низомнинг 9-банди, ВМнинг 27.11.2002 йилдаги 413-сон қарорига 1-илова). Лицензияловчи орган устав фондининг камида 90%и пул маблағларидан шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлигини аниқласа, лицензия олиш учун ариза рад этилиши мумкин.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 686 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика