Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 20 / Хўжалик юритиш қоидалари

Кичик корхона мақомини йўқотасиз

 

Компаниямиз (МЧЖ) кичик корхона ҳисобланади, айни пайтда бизда 25 киши (шу жумладан боласини 2 ёшга тўлгунча парваришлаш учун таътилга чиққан ходима) ишлаяпти. Штат жадвалига кўра 3 та фаррошимиз бўлиши керак, бироқ фақат икки киши ишлаяпти. Яна битта фаррошни ишга олсак, ходимларимиз сони 26 тага етади.

Ходимлар сони кичик корхонамиз учун белгиланган 25 кишилик чегарадан ошса, ташкилий шаклимиз ўзгарадими?

 

Йўқ, корхона – масъулияти чекланган жамиятнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгармайди. Бироқ ходимларининг ўртача йиллик сони 25 кишилик энг юқори чегарадан ошса, корхона кичик тадбиркорлик субъектлари жумласига кирмай қолиши мумкин.

Ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлаш чоғида меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилган барча ходимлар сони ҳисобга олинади (АВ томонидан 17.02.2017 йилда 2858-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг ­2-банди). Ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлаш чоғида болани парваришлаш таътилида бўлган ходима ҳам ҳисобга олинади, сабаби болани парваришлаш таътили даврида у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмайди ва унинг иш жойи сақланади (МКнинг 234-моддаси).

Тегишинча, корхонага қўшимча ходим қабул қилинган тақдирда ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлаш чоғида 26 нафар ходим ҳисобга олинади.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 564 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика