Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 38 / Амалий бухгалтерия

Нафақа тўлашга оид харажатлар ҳисоби

 

Ишлаб чиқарувчи ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқди. Унинг иш ҳақи 2010-счётда акс эттирилади. Унга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳисоблаб ёзилди.

Ходимага ҳисобланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳамда болани 2 ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича нафақа суммаларини 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётида акс эттириш ва таннархга киритиш лозимми? Ёки бу давр харажатларими?

 

– Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳамда болани 2 ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича нафақа корхона маблағлари ҳисобидан тўланади. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари  бошқа ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобланади ва таннархга киритилади (Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомнинг 1.5.13-бандлари, ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарорига илова). Болани 2 ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича нафақа давр харажатларига киритилади (Низомнинг 2.3.9.1-банди).

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси бир вақтда ҳисобланади ва ходимга бутун таътил даври учун бир йўла тўланади.

Таннархни оширмаслик учун уни муддати узайтирилган харажатларга киритиш ва таътил кунларига мутаносиб равишда таннархга ҳисобдан чиқариш мумкин.

 

МИСОЛ. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳисобланди – 8 млн сўм.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили кунлари 5.08.2019 йилдан 8.12.2019 йилгача.

Бир кунлик иш ҳақи 63 492,06 сўмни (8 000 000 сўм / 126 таътил куни) ташкил қилади.

Таннархга ҳисобдан чиқариш суммасини бир кунлик иш ҳақини ходиманинг таътилда бўлган ҳар бир ойдаги календарь кунлар сонига кўпайтириш орқали аниқланг.

Масалан, август учун: 63 492,06 сўм х 27 кун = 1 714 285,62 сўм.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳисобланди

 

8 000 000

 

3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

Нафақанинг бир қисми таннархга ҳисобдан чиқарилди

 

1 714 285,62

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари»

 

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 799 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика