Хусусий шахс номига келган юкни (уй учун мебель) сертификатлаштириш керакми?
Моҳира Турсуновна.
– Маҳсулотларни сертификатлаштириш қоидаларининг (АВ томонидан 18.03.2005 йилда 1458-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 50-1-бандида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, мувофиқлик сертификати тақдим этилмасдан божхонада расмийлаштирилишига рухсат бериладиган товарлар санаб ўтилган. Улар жумласига, хусусан, жисмоний шахслар томонидан ЎзР ҳудудига олиб кириладиган (транспорт воситаларидан ташқари) нотижорат мақсадлари учун мўлжалланган товарлар киради.
Жисмоний шахслар томонидан тижорат мақсадларида божхона ҳудудига олиб кирилган ўхшаш (бир хилдаги) товарлар: уларнинг божхона қийматидан қатъи назар, мувофиқлик сертификати мавжуд бўлганда, белгиланган тартибда божхонада расмийлаштирилади.
«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.