Ходимга қайтариб бериш шарти билан фоизсиз қарз берилди. Қарз қайтарилмади.
Қарз суммасига қайта молиялаштириш ставкаси бўйича солиқ солинадими? Солиқ солинадиган бўлса, унинг суммаси қандай ҳисобланади?
– Фоизсиз қарз олган қарздорнинг даромадига қайта молиялаштириш ставкаси бўйича солиқ солиниши фақат юридик шахслар учун назарда тутилган (Солиқ кодексининг 135-моддаси 4-қисми).
Фоизсиз қарз (молиявий ёрдам) олган жисмоний шахсларга нисбатан ушбу модда қоидалари қўлланилмайди.
Қарз қайтарилмаган тақдирда, ходимда моддий наф тарзидаги даромад юзага келади, унга 12%лик ставкада ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 2-банди).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.