Президентнинг 4.01.2019 йилдаги ПҚ-4090-сон қарорига мувофиқ харид қилинган мис бўйича ҚҚС суммасининг 50%ини ҳисобга киритган ва қолган ярмини корхона харажатларига ўтказган ҳолда 2022 йилнинг 1 январига қадар ТИФ ТН кодлари 7407-7410 ва 7412-7419 гуруҳлари бўйича мисдан ясалган маҳсулотлар экспортига ҚҚСнинг ноль ставкасини қўллаш белгиланган.
Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида ПҚ-4090-сон қарорнинг 5-бандига мувофиқ корхона харажатларига киритиладиган ҚҚС суммасининг 50%и чегириладиган харажат ҳисобланадими?
– 2022 йилнинг 1 январига қадар ТИФ ТН кодлари 7407-7410 ва 7412-7419 гуруҳлари бўйича мисдан ясалган маҳсулотлар экспортига ҚҚСнинг ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Бунда харид қилинган мис бўйича ҚҚС суммасининг 50%и ҳисобга киритилади, қолган ярми корхона харажатларига ўтказилади (4.01.2019 йилдаги ПҚ-4090-сон қарорнинг 5-банди).
Фойда солиғини ҳисоблашда корхона харажатларига киритилган ҚҚС суммасининг 50%и чегириладиган харажат ҳисобланади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 21-банди).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.