Сўнгги йилларда кўп тақиқлар ва чекловлар олиб ташланди. Туркиялик тадбиркор фирмасига қўй териси (ҳўл, тузланган кўринишда) етказиб бериш таклифи билан бизга мурожаат қилди.
Бундай маҳсулотни экспорт қилса бўладими? Уни олиб чиқишга тақиқ бекор қилинганми?
С.Ҳабибуллаев.
– Президентнинг 15.12.2017 йилдаги ПФ-5286-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорларига асосан экспорт қилинадиган буюмлар ва маҳсулотлар рўйхати (1-илова) тасдиқланган. Унга, хусусан, 4101-4107, 4112 00 000 0-4114, 4301-4302 ТИФ ТН кодлари остида кўнчилик хом ашёси (ностандартлари ҳам киради), момиқ мўйна хом ашёси, шу жумладан қоракўл (ностандартлари ҳам киради) киритилган.
Тегишинча, айтиб ўтилган маҳсулотни экспорт қилиш учун ЎзР Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўлиши зарур.
«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.