Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 34 / Божхона

Халқаро битимлар асосида имтиёз ва преференциялар

 

Илгари газетада мамлакатимиз бошқа давлатлар билан божхона имтиёзлари тақдим этиш тўғрисидаги шартномалар имзолангани ҳақидаги маълумотлар мунтазам бериб борилар эди. Анчадан бери бундай маълумотлар берилмаяпти. Илтимос, шундай мақолани НҲҲларга ҳаволалар билан чоп этишингизни сўраймиз, бу импорт қилиш чоғида божхона қийматини аниқлаш учун зарурдир.

Дилдора Т.

 

– Божхона кодексига мувофиқ тариф преференциялари божхона божларини тўлашдан озод этиш, божхона божлари ставкаларини камайтириш ёки муайян давлатларда ишлаб чиқарилган товарларни божхона ҳудудига преференциал олиб кириш ёки ушбу ҳудуддан преференциал олиб чиқишда квоталар белгилаш тарзида берилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ қуйидаги товарларга нисбатан божхона божлари қўлланилмайди:

● ЎзР билан эркин савдо зонасини ташкил этувчи ёки республика эркин савдо режимини белгилаган давлатларда ишлаб чиқарилган ва ушбу давлатлардан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга;

● ЎзРда ишлаб чиқарилган ва унинг божхона ҳудудидан ЎзР билан эркин савдо зонасини ташкил этувчи ёки Ўзбекистон эркин савдо режимини белгилаган давлатларга олиб чиқилган товарларга.

Бож тарифи билан белгиланган ставкалар миқдоридаги божхона божлари ЎзР савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режимини (ЭҚР) қўллаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан, товарни жўнатувчи ва экспорт қилувчи мамлакатдан қатъи назар қўлланилади.

Савдо-иқтисодий муносабатларда ЭҚР назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан божхона божларининг ставкалари икки баравар оширилади (Божхона кодексининг 300-моддаси).

 

Эркин савдо режимида

Ўзбекистон Республикаси ва МДҲ давлатлари ўртасида 2011 йил 18 октябрдаги МДҲ эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартномани унинг тарафлари ва Ўзбекистон Республикаси томонидан қўлланилиши ҳақида баённома имзоланди (Минск, 31.05.2013 йил).

Баённома Ўзбекистонни МДҲ доирасидаги ҳамкорликка янада фаол равишда қўшиш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон билан Божхона иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида савдо режимларини унификациялаш учун ишлаб чиқилди. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг (илгари Ташқи савдо вазирлиги бўлган) 29.10.2015 йилдаги ­АМ-01/19-7279-сонли тушунтиришига кўра Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ўртасидаги савдода Баённома қоидаларига мувофиқ эркин савдо режимидан импорт олиб қўйишларни қўллаш назарда тутилмаган. Яъни ўзаро етказиб беришларда барча товарларга нисбатан импорт божхона божлари ундирилмайди.

Баённомада назарда тутилишича, 2020 йил 31 декабргача бўлган даврда ёки ЎзРнинг ЖБТга қўшилишига қадар (ушбу саналардан қайси бири олдинроқ келишига қараб) Ўзбекистон ва шартнома тарафлари Тарифлар ва савдо бўйича Бош битимнинг (30.10.1947 йил, ГАТТ-1947) III моддасига мувофиқ ўзаро савдо қилишда миллий режимнинг тақдим этилиши бўйича мажбуриятлардан озод этилади. Шунингдек низоли масалаларни иккиёқлама музокаралар асосида ҳал этиш тартибини сақлаб қолиш назарда тутилган.

Товар ишлаб чиқарилган давлатни аниқлашда Ўзбекистон ва шартнома тарафлари ўртасида Қоидалар (24.09.1993 йилдаги МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг қарори билан тасдиқланган) қўлланилади. Бунда тарафларнинг розилиги билан келиб чиқиш қоидалари бўйича бошқа шартномаларни қўллаш мумкин.

Баённомага 1-иловада товарларни импорт ва экспорт қилишга нисбатан қўлланиладиган божхона божлари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Баённомаси доирасида Баённомани имзолаган тарафларнинг божхона ҳудудларида ишлаб чиқарилган товарларни импорт қилаётганда божхона божларини қўлламайди.

Шунингдек Ўзбекистон Баённома тарафларининг божхона ҳудудлари учун мўлжалланган товарлар экспорт қилинадиган вазиятларда божхона божини қўлламайди.

 

Энг кўп қулайлик бериш режимида

Бож тарифи билан белгиланган ставкалар миқдоридаги божхона божлари ЎзР савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режимини қўллаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан, товарни жўнатувчи ва экспорт қилувчи мамлакатдан қатъи назар, қўлланилади.

Энг кўп қулайлик бериш режимини қўллаган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган давлатлар рўйхатига (АВ томонидан 8.04.1998 йилдаги 426-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 45 та давлат киритилган.

Бунда Эрон Ислом Республикасида ва Сингапур Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича тариф преференциялари фақат айрим товарларга нисбатан тақдим этилади. Уларнинг рўйхати алоҳида халқаро шартнома билан тасдиқланган:

Эрон Ислом Республикаси – 2003 йил 17 июндаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзаро савдода преференциялар тақдим этиш бўйича ўзаро аҳдлашув меморандумига Ижро баённомасига (Тошкент, 4.01.2005 йил) 2-иловада келтирилган товарлар бўйича;

Сингапур Республикаси – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги битимга (Сингапур, 25.01.2007 йил) «А» иловада кўрсатилган товарлар бўйича.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 218 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика