2019 йил 1 августдан энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори ўзгарди. Бухгалтерларга қулай бўлиши учун қайси ҳолатларда 1 январга бўлган ЭКИҲ – 202 730 сўм, қайсиларида эса 2019 йил 1 августдан жорий этилган ЭКИҲ – 223 000 сўм қўлланилиши кўрсатилган жадвални тақдим этамиз.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан ЭКИҲ кўрсаткичи базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) деб номланади.
Ушбу йиғма жадвалда ЭКИҲ тез-тез қўлланиладиган вазиятлар акс эттирилган:
Кўрсаткич номи
|
2019 йил августдан ҳисоб-китоблар учун фойдаланиладиган ЭКИҲ
|
Асос
|
Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган имтиёзли моддий ёрдам суммаси – 12 ЭКИҲгача (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди)
|
202 730 сўм
|
Солиқ кодексининг 186-моддаси 1-қисми
|
Ҳисобот даври учун имтиёзли моддий ёрдам суммаси – 12 ЭКИҲгача, унга қуйидаги тўловлар киритилади: ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар |
202 730 сўм
|
|
Ходимлар натура шаклида олган совғаларнинг имтиёзли суммаси – 6 ЭКИҲгача (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди)
|
202 730 сўм
|
|
Илгари мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдамнинг имтиёзли суммаси – 6 ЭКИҲгача (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди)
|
202 730 сўм
|
|
Меҳнат шартномаси бекор қилинганида ЭКИҲнинг 12 баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси (Солиқ кодексининг 179-моддаси 20-банди)
|
202 730 сўм
|
|
Айрим жисмоний шахслар солиқ солишдан қисман (даромад олинган ҳар бир ой учун 4 ЭКИҲ миқдоридаги даромадлар бўйича) озод қилиниши (Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми)
|
202 730 сўм
|
|
Бир ой учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг энг кам ойлик меҳнат ҳақи миқдори – ЯТС бўйича биринчи разряд (Меҳнат кодексининг 155-моддаси)
|
634 881 сўм
|
Ягона тариф сеткаси
|
Айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун ЯИТ (Солиқ кодексининг 311-моддаси): 1) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – ойига 1 ЭКИҲдан кам бўлмаган миқдорда; |
223 000 сўм
|
Солиқ кодексининг 311-моддаси 4-қисми
|
2) якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан (якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари) – ойига 1 ЭКИҲнинг 50%и миқдорида;
|
223 000 сўм
|
|
3) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан: якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси томонидан – ойига 1 ЭКИҲдан кам бўлмаган миқдорда; оиланинг бошқа аъзолари томонидан (ўн саккиз ёшга тўлмаганлар бундан мустасно) – ойига 1 ЭКИҲнинг 50%и миқдорида; |
223 000 сўм
|
|
4) қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандчилик субъектлари – «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари томонидан – ойига 1 ЭКИҲнинг 50%и миқдорида;
|
223 000 сўм
|
|
5) «Уста-шогирд» мактаби ўқувчилари томонидан уларнинг 25 ёшга тўлгунига қадар бўлган иш даврида – йилига 2,5 ЭКИҲдан кам бўлмаган миқдорда;
|
223 000 сўм
|
|
– юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари, шунингдек майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар – йилига 1 ЭКИҲдан кам бўлмаган миқдорда. Бунда деҳқон хўжалиги раҳбари ЯИТни мажбурий тартибда, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди;
|
223 000 сўм
|
|
– ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик субъектлари – «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари ЯИТни тўлашдан озод этилади. Юқорида кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун эса ЯИТ миқдори – 1 ЭКИҲнинг камида 50%и. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади
|
223 000 сўм
|
|
Болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа – 2 ЭКИҲ
|
223 000 сўм
|
7.08.2018 йилдаги ПФ-5504-сон Фармон билан киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда
|
Маълумот учун: ишлаётган оналарга болани 2 ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича нафақа иш берувчи томонидан корхоналарда ўз маблағлари ҳисобидан тўланади (Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 5, 13-бандлари). Ишламайдиган оналар ва бюджет соҳаси ходималарига бола парвариши бўйича нафақа, шунингдек кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ва бюджетдан ташқари манбалардан Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом доирасида тўланади
|
||
Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа – 2 ЭКИҲ
|
223 000 сўм
|
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (рўйхат рақами 1136, 8.05.2002 йил) 79-банди
|
Дафн этиш маросими учун нафақа – 3 ЭКИҲ
|
223 000 сўм
|
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (рўйхат рақами 1136, 8.05.2002 йил) 89-банди; Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг14.06.2011 йилдаги 174-сон қарори билан тасдиқланган) 12-банди
|
Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланганлик учун компенсация
|
223 000 сўм
|
Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган)
|
Хизмат сафарида бўлган вақт учун суткалик харажатлар: Тошкент шаҳрида, шаҳарлар – вилоятлар марказларида – 0,1 ЭКИҲ; бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда – 0,08 ЭКИҲ. Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда турар жой ижараси бўйича харажатлар – ҳар бир сутка учун 0,02 ЭКИҲ |
223 000 сўм
|
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқнома (рўйхат рақами 1268, 29.08.2003 йил)
|
Ҳаракатланиш хусусиятига эга бўлган ишларга устамалар ҳисобланганда
|
223 000 сўм
|
Мулкчилик шакли ва олиб бораётган фаолият туридан қатъи назар корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда иш хусусияти, доимий иши йўлда кечадиган ёки кўчиб юриш ва ҳаракатланишдан келиб чиққан ҳолда устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Меҳнат вазирлигининг 17.11.1992 йилдаги 11/30-сон қарори билан тасдиқланган) 11-банди
|
Дала устамаси ҳисобланганда
|
223 000 сўм
|
Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 2.07.2012 йилдаги 190-сон қарори билан тасдиқланган) 4-банди
|
Табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун иш ҳақига белгиланган туман коэффициентлари қўлланганда – 4 ЭКИҲ
|
223 000 сўм
|
ВМнинг 4.09.1992 йилдаги 407-сон қарори 4-банди, ВМнинг 20.04.1992 йилдаги 200-сон қарори |
Ҳисобот даврида тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойда 200 ЭКИҲдан кўп миқдорни ташкил этганда фойда солиғи бўйича жорий тўловлар ҳисоб-китоби. Солиқ даврида солиқ суммаси 200 ЭКИҲ дан кўпни ташкил этганда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловлар ҳисоб-китоби |
Жорий йилнинг III чораги учун июль ойида ЭКИҲ – 202 730 сўм, август–сентябрь ойларида – 223 000 сўм қўлланилади.
|
Солиқ кодексига мувофиқ: 164-модда (юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи); 264-модда (сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ)
|
Давлат божлари
|
223 000 сўм (тўлов санасида)
|
Давлат божи ставкалари (ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган)
|
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ молиявий санкциялар тарзидаги жарималар: ДСХОда ҳисобга туришдан бўйин товлаши (Солиқ кодексининг 113-моддаси); НКМ ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузганлик учун (Солиқ кодексининг 119-моддаси) |
223 000 сўм (ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда)
|
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 18.06.2010 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 210-сон қарорининг 5-бандидан
|
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ жарималар
|
223 000 сўм (маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтда, давом этаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ушбу ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтда, жиноят содир этилганда эса у содир этилган вақтда)
|
МЖТКнинг 25-моддаси 2-қисмига, бошқа тегишли НҲҲлар, шунингдек Олий суд Пленумининг 3.02.2006 йилдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сон қарорининг 16-бандига мувофиқ
|
Имзоланадиган бонус ставкалари
|
223 000 сўм (лицензия олинган санада)
|
26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга 11-илова
|
Татьяна Лимарева.