Корхона жисмоний шахсдан шатакчи автомобиль ва ярим тиркамани ижарага олди. Жисмоний шахсдан ярим тиркама ижарага олинганда, ЖШДСни ҳисоблаш чоғида энг кам ижара тўлови ставкалари ҳисобга олинадими?
– Жисмоний шахслар учун солиқ солиш мақсадларида ижара тўловининг энг кам ставкалари юк автомобилларига ҳам қўлланилади. Ставкалар битта автотранспорт воситаси учун белгиланган (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга 24-илова).
Юк автотранспорти воситалари жумласига юк автомобиллари, шатакчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар киради («Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси).
Ярим тиркамалар автотранспорт воситалари саналганлиги учун ЖШДСни ҳисоблашда юк автомобилларига белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳисобга олинади. 2019 йилга юк автомобили ижара тўловининг энг кам ставкаси Тошкент шаҳри учун ойига 940 000 сўмни ташкил этади.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.