Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 34 / Долзарб мавзу

Импорт қилувчи сотиш ҳажмидан қатъи назар ҚҚС тўлайди

 

Президентнинг 27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон Фармони билан белгиланишича, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан олинган тушум миқдоридан қатъи назар ҚҚС тўловчилари ҳисобланадилар. Ушбу нормани қўллашда кўп саволлар юзага келмоқда. buxgalter.uz илтимосига кўра саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов жавоб беради.

 

Товарларни импорт қилувчиқайта сотиш мақсадида хориждан моддий бойликлар олиб келадиган шахс. Бу таърифга қўшилсангиз, ўз эҳтиёжлари учун моддий бойликларни импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект 27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон Фармон талаблари остига тушмайдими?

– Атамаларни амалдаги қонун ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда талқин қилиш лозим. Экспорт-импорт масалаларини тартибга соладиган асосий ҳужжат – бу Божхона кодекси.
Унинг 13-моддасида аниқ-равшан баён этилган: «Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк товар ҳисобланади». Шу сабабли Ўзбекистонга импорт қилинадиган барча қимматликлар ҳақида сўз боряпти. Қимматликлардан ўз эҳтиёжи учун фойдаланиш ёки сотишни мўлжал қилиш аҳамиятли эмас. Бу қайта сотиш учун олинган товарлар ёки ўз эҳтиёжлари учун олинган асосий восита бўладими, барибир 1 октябрдан ҚҚСни тўлашга ўтишга тўғри келади.

 

– Бу ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун кичик ­миқдорда, айтайлик, 50-100 долларлик хом ашёни бир марта импорт қилган корхона ҚҚС тўлашга ўтиши лозимлигини англатадими?

– Ҳа, Фармонда миқдорий мезонлар белгиланмаган. Бироқ саволда вазият гипотетик кўринишда баён этилган. Бундай кичик ҳажмлар учун ҳеч ким импорт билан шуғулланмайди. Товарни исталган миқдорда етказиб берадиган ихтисослаштирилган фирмалар мавжуд.

 

– Импорт шартнома қачон тузилгани аҳамиятга эгами? Масалан, у 2018 йил декабрда тузилган, товар эса 2019 йил апрелда етказиб берилган. Ушбу вазиятда импорт қилувчи ҚҚС тўлашга ўтиши лозимми?

– Йўқ, ўтиши лозим эмас. Импорт қилувчиларни икки гуруҳга ажратиш керак. Биринчи гуруҳ – жорий йилда импорт битимларини тузган субъектлар. Улар импорт шартнома тузилган санани эмас, балки товар Ўзбекистоннинг божхона чегарасини кесиб ўтган санани эътиборга олишлари лозим. Бунда норма 2019 йил 1 октябрдан амалга татбиқ этилишини ҳисобга олинг. Шу боис ҳатто товарни 30 сентябрда божхонадан ўтказган бўлсангиз ҳам, бу қоида сизга татбиқ этилмайди. Импорт қилувчи 1 октябрдан кейин товарни импорт қилган бўлса, ҚҚСни тўлашга ўтиши шарт.

Иккинчи гуруҳ – 1 октябрдан кейин товар импорт қиладиган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан биринчи марта импорт қиладиганлар. Улар ҚҚС тўловчиси бўлмасалар, импорт шартномаси тузилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга туриши шарт. Яъни, масалан, тадбиркор 2019 йил 29 ноябрда импорт шартномасини тузган. У 1 декабрдан ҚҚС тўловчисига айланади.

 

– Хўжалик юритувчи субъект ҚҚС тўлашга ўтишда тушум 1 млрд сўмга етгунига қадар ЯСТ тўловини сақлаб туришга ҳақлими? Ёки унинг умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши ҳақида сўз боряптими?

– Амалдаги Солиқ кодексига мувофиқ у солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизимларини танлаш ҳуқуқи сақланган ҳолда ҚҚС тўлашга ҳақлидир. Бунда у ЯСТ суммасини тўланган ҚҚС суммасига, бироқ ЯСТ суммасининг 50%дан ортиқ бўлмаган миқдорда камайтиради.

 

– Тушуми 3 млрд сўмдан ошмаган импорт қилувчи соддалаштирилган ҚҚСни тўлашга ҳақлими?

– Ҳа, ҳақли. Бу Солиқ кодексининг 40-1-бобида назарда тутилган. Лекин, ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби импорт қилувчилар учун фойдали бўлмайди деб ўйлайман. Улар божхонадан ўтказишда тўланган солиқни ҳисобга ололмайдилар ва уларнинг товари ўзлари ва харидорлар учун ҳам қимматроқ бўлади.

 

Амалиётдаги вазиятни келтирамиз. ЯСТ тўловчи Ўзбекистон компанияси пудрат шартномаси бўйича хорижий компанияга қурилиш хизматларини кўрсатади. Пудратчи шартнома доирасида буюртмачининг манзилига келган материалларни божхона тозаловидан ўтказади. Буюртмачи томонидан тузилган импорт шартномасида пудратчи юкни қабул қилувчи сифатида иштирок этади. Божхона тўловларига оид харажатлар буюртмачи томонидан алоҳида инвойс бўйича пудратчига қоплаб берилади. Мазкур ҳолатда Ўзбекистон компанияси импорт қилувчи ҳисобланадими?

– Йўқ, мазкур ҳолатда хорижий компания импорт қилувчи ҳисобланади. БЮДнинг Импортчи/юкни қабул қилувчи деган 8-графасида қуйидагилар кўрсатилади:

юкни қабул қилувчи – божхонада тозалашдан ўтказадиган корхона;

импортчи – буюртмачи.

Божхона кодексида божхона тўловларини бошқа шахс (импорт қилувчи эмас) тўлаши тақиқланмаган. Ҳар қандай манфаатдор шахс тўловчи учун божхона тўловларини тўлашга ҳақли (БКнинг 295-моддаси).

Ўзбекистон корхонаси тўлаган ҚҚС у томонидан ҳисобга олинмайди, чунки бу ҚҚСни буюртмачи қоплаб бериши лозим.

 

– ҚҚСга ўтиш талабининг қўлланилиши бизнес юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига ёки фаолият турига боғлиқми?

– Йўқ, боғлиқ эмас. Импорт қилувчи – юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор бўладими, ҳатто унинг фаолият тури ҳам аҳамиятга эга эмас. Масалан, ягона ер солиғини тўлайдиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисини олайлик. У 50 гектар ер майдонига ва 1 млрд сўмдан ортиқ тушумга эга эмас, бироқ ўз эҳтиёжлари учун уруғ ёки асосий восита импорт қилган. Импорт шартнома тузилганидан кейин у ҚҚС тўловчи сифатида ҳисобга туриши шарт.

 

Охирги савол. Импорт қилувчи ҚҚСга ўтиш учун нима қилиши керак?

– У ушбу солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиши лозим. Бунинг учун у солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёки солиқ тўловчининг ҳисобга турган жойидаги давлат солиқ хизмати органлари ҳузуридаги «Маслаҳат хизмати кўрсатиш ойнаси»га тегишли ариза тақдим этиши лозим.

Эслатиб ўтаман, ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтмаганлик ва мазкур солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этмаганлик қуйидагиларга сабаб бўлади:

● солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш;

● энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача (223,0 – 669,0 минг сўм) жарима солиш;

● солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан бўйин товлаганлик учун қонунчиликда назарда тутилган бошқа жавобгарлик;

● унинг харидорларида ҳисобга олиш ҳуқуқининг мавжуд эмаслигига.

buxgalter.uz.

Прочитано: 1642 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика