Умумбелгиланган ҚҚС тўловчи савдо корхонаси етказиб берувчидан 120 минг сўмга, шу жумладан ҚҚС – 20 минг сўм, товар сотиб олади. Савдо устамаси – 10%.
Товарни қайси нархда реализация қилиш мумкин?
– Корхона товарлардан солиқ солинадиган оборотларда фойдаланиши ва шу асосга кўра ҚҚСни ҳисобга олиши сабабли (Солиқ кодексининг 218-моддаси) бу ҳолда товар таннархи 100 минг сўмни ташкил этади.
ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг қиймати асосида, унга солиқни киритмаган ҳолда белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси). Сизнинг ҳолатда савдо устамасини ҳисобга олган ҳолда ҚҚСсиз реализация қилиш қиймати 110 минг сўмни ташкил этади.
Реализация қилиш қийматига (устамани ҳисобга олган ҳолда) 20% ҚҚС ҳисобланади:
110 х 20% = 132 минг сўм – бу ҚҚС ҳисобга олинган реализация қилиш нархи.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.