Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 13 / Божхона

Инсон руҳиятига йўл

 

Касб тақозосига кўра инсонлар билан бевосита мулоқотга киришиб фаолият кўрсатадиган мутахассисликлар доимо мураккаб соҳалардан ҳисобланган. Божхоначилар ҳам одамлар билан тўғридан-тўғри муомала қилишга кўпинча мажбур бўладилар.

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида «Мулоқот ва муомала маданияти» мавзуида бўлиб ўтган семинар-тренингда Гулистон Давлат университети ўқитувчиси, психолог Шоира Файзиева божхоначиларнинг мулоқот маданияти хусусида машғулот ўтказди. Психолог дастлаб мулоқот ва муомала маданияти тушунчалари, уларнинг асосий кўринишлари хусусида фикр юритди.

Амалий машқлар доирасида 4 нафар «шартли ўйинчи» иштирокида мулоқотнинг асосий кўринишлари, уларнинг ўзига хос жиҳатлари ва инсон руҳиятига таъсири эксперимент тарзида кўрсатиб берилди.

Бундан ташқари, семинар-тренингда божхона ходимларининг фуқаролар билан мулоқотга киришишида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, мулоқотни олиб бориш тартиби, одоби, низоли ҳолатлар юзага келишининг олдини олишга қаратилган ҳаракат турлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Машғулотлар якунида божхоначилар психологияга оид ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан жавоб олдилар.

Тадбирда Сирдарё вилояти имом хатибининг ёрдамчиси Фарҳод Раҳмонов ҳам сўзга чиқиб, мулоқот ва муомала маданиятининг ўзига хос қирраларини муқаддас динимиз талабларидан келиб чиқиб, кенг ёритиб берди.

 

Умид ШОДМОНҚУЛОВ,

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Божхона органлари ўз хавфсизлиги гуруҳи катта тезкор вакили.

 

Прочитано: 985 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика