Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 13 / Солиқ солиш

Янги ускуна – имтиёз олиш учун асос

 

Ишлаб чиқариш корхонаси (ЯСТ тўловчи) Туркиядан янги, бироқ паспортсиз компрессор сотиб олган. БЮДда у 2018 йилда ишлаб чиқарилган деб кўрсатилган. Импорт қилаётганда ҚҚС бўйича имтиёзни қўлладик, сабаби ускуна ҚҚСдан озод қилинадиган жиҳозлар рўйхатига (20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган) киритилган. Ушбу ускунадан ишлаб чиқаришда фойдаланаяпмиз, эски компрессор ўрнига уни ўрнатганмиз.

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани ушбу механизм қиймати суммасига камайтириш мумкинми? Агар мумкин бўлса, имтиёзни фақат ЯСТ бўйича ҳисоботда акс эттириш керакми ёки ДСИни ҳам бу ҳақда хабардор қилиш зарурми?

 

Ҳа, корхонангиз солиқ солинадиган базани янги технологик асбоб-ускуналар олишга, бироқ солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25%ига йўналтирилган маблағлар суммасига камайтириш кўринишида ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаши мумкин (Солиқ кодексининг 356-моддаси).

Солиқ солинадиган база ускуна фойдаланишга топширилган солиқ давридан эътиборан 5 йил ичида камайтирилади. Имтиёздан фойдаланиш тартиби Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 25.08.2017 йилда 2918-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

Янги технологик ускуна – «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимида божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилган йили 3 йилдан кўп бўлмаган ускуна.

Олиб келинадиган технологик жиҳозларнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига божхона расмийлаштируви пайтида унинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи ишлаб чиқарувчи заводнинг техник паспорти ёки жиҳозларнинг улар томонидан ишлаб чиқарилганлиги, жумладан ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги тегишли маълумотларни ўз ичига олган ишлаб чиқарувчининг ҳужжати тақдим этилади (Рўйхатга изоҳ, АВ томонидан 20.03.2013 йилда ­2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Импорт қилиш чоғида ҚҚС бўйича имтиёз қўллангани ускуна ишлаб чиқарилган йилни тасдиқловчи ҳужжат борлигидан далолат беради.

Фойдаланишга янгитдан киритилаётган янги технологик ускуна бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш учун Ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобга (9-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган шаклдаги Фойдаланишга киритилган янги технологик жиҳоз тўғрисида маълумотнома (Низомга илова) илова қилинади.

Сўнг имтиёз ЯСТ ҳисоб-китобида акс эттирилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1332 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика