Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 13 / Солиқ солиш

Дивидендлардан солиқ

 

Бизнинг МЧЖ ҚК олий таълим йўналишида фаолият юритади. Муассисимиз иккита: Ўзбекистон Республикаси – 70% ва Корея Республикаси – 30%. 2018 йил якунларига кўра соф фойда юзага келди.

Муассислар 2019 йилда дивидендлардан қандай солиқ тўлайдилар?

 

– Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади (Солиқ кодексининг 4-моддаси). Шу сабабли хорижий компания – Жанубий Корея резидентига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида конвенцияга (Тошкент, 11.02.1998 йил, 25.12.1998 йилдан кучга кирган) мувофиқ солиқ солинади.

Ўзбекистон резиденти бўлган компания томонидан Корея резидентига тўланадиган дивидендларга Кореяда солиқ солиниши мумкин.

Бироқ бундай дивидендларга Ўзбекистон қонун ҳужжатларига биноан Ўзбекистонда ҳам солиқ солиниши мумкин. Аммо олувчи бенефициар, яъни дивидендларнинг ҳақиқий эгаси ва Корея резиденти бўлса, шу тариқа олинган солиқнинг миқдори қуйидагилардан ортиқ бўлмаслиги керак:

а) агар компания (ширкатдан ташқари) дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бўлса ва дивидендлар тўлаётган компаниянинг камида 25%ига бевосита эгалик қилса, дивидендлар ялпи миқдорининг 5%идан;

b) бошқа ҳамма ҳолларда дивидендлар ялпи миқдорининг 15%идан (Конвенциянинг 10-моддаси).

Корея резидентининг дивидендларига солиқ солиш тартибини тўғри қўллаш учун Конвенция шартлари билан танишиб чиқишингиз лозим.

Тўлов манбаида норезидент тақдим этган, Корея молия ва иқтисодиёт вазири томонидан берилган, Корея компанияси резидентлиги далилини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда Корея компаниясига тўланадиган дивидендларга тўлов манбаида солиқ солинмаслиги ёки Конвенцияда кўрсатилган ставкада солиқ солиниши мумкин.

Акс ҳолда Солиқ кодексига мувофиқ ЎзР норезидентининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган дивидендлар тарзидаги даромадларига тўлов манбаида 10%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 160-моддаси).

Ўзбекистон резидентининг дивидендларига тўлов манбаида 5%лик ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг 159-1-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1229 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика