Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 13 / Божхона

Божхоначилар ўқувчилар ҳузурида меҳмонда

 

Давлат божхона хизмати органлари аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини кенг миқёсда ўтказиб келмоқда.

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Давлат божхона қўмитасидаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Тошкент вилояти Зангиота туманининг Ўртаовул қишлоғидаги 33-умумтаълим мактабида ана шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқий саводхонлик даражасини юксалтириш, энг аввало оиладан, сўнгра таълим муассасаларидан бошланади. Масалан, умумтаълим муассасаларида математика ва информатика ойликлари ўтказилади. Мазкур ойлик доирасида айнан шу фанларни божхонага доир мавзу билан боғлаб дарслар ўтказиш ­анъанага айланган. Дейлик, давлат бюджетига ундирилаётган божхона тўловлари, республикамизда амалга оширилаётган экспорт-импорт операциялари, товарларни божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтишга доир ҳуқуқбузарликлар ҳисобини юритиш – бу амалиётлар математик билимларга таянса, соҳага жорий қилинаётган турли ахборот тизимлари, замонавий АКТ негизида эса информатика фани туради.

Шу сабабли мактаб ўқувчилари иштирокида бўлиб ўтган учрашув интерфаол, жонли ва амалий руҳда кечди. Биргина божхона соҳаси мисолида ўқувчиларга нафақат математика ва информатика фанларининг аҳамияти тушунтирилди, балки, божхонага доир ҳуқуқий билимлар ҳам етказилди.

Хайрли анъанага мувофиқ фаол ўқитувчи ва ўқувчиларга китоблар туҳфа қилинди.

 

Ҳусан ТАНГРИЕВ, ДБҚ Ахборот хизмати бош инспектори.

Прочитано: 979 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика