Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 13 / ҚҚС ҳақида

Ҳисобга олинадиган ҚҚСнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби

 

Корхонамиз Россия ва Қозоғистондан олиб келинадиган импорт металл маҳсулотларни улгуржи сотади. 2019 йилда 20%лик ҚҚС билан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтдик. Январда иккита харидор аниқ объектлар бўйича ҚҚСдан озод қилинганликлари тўғрисидаги фармойишларни тақдим этдилар. Биз уларга металл маҳсулотларни ҚҚСсиз етказиб бердик.

ҚҚС бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб қандай юритилади?

 

Ҳисобга олинадиган сумма қўшилган қиймат солиғи тўловчининг танловига биноан алоҳида-алоҳида ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади.

Мутаносиб усул қўлланилганда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси солиқ солинадиган оборотнинг умумий оборот суммасидаги улушидан келиб чиқиб аниқланади.

Алоҳида-алоҳида усул қўлланилганда ҚҚС тўловчи солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборот мақсадларида фойдаланиш учун олинган товарлар (ишлар, хизматлар) юзасидан харажатлар ҳамда ҚҚС суммалари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритади. Бунда алоҳида-алоҳида ҳисобни юритиш имкони бўлмаган умумий харажатлар бўйича харажатларни тақсимлаш мутаносиб усулда амалга оширилади (Солиқ кодексининг 221-моддаси).

Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш усули юридик шахснинг бутун календарь йилга мўлжалланган ҳисоб сиёсати билан белгиланади ҳамда йил мобайнида ўзгартирилиши мумкин эмас (Солиқ кодексининг ­42-моддаси).

Савдода таннархни шакллантирувчи харажатларнинг асосий улушини олиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда товарни олиш баҳоси ташкил этади.

Товарни (металл маҳсулотларни) импорт қилаётганда қанча ҳажмини ҚҚСдан озод қилган ҳолда етказиб беришингизни билсангиз, алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш усули бўйича божхонадаги ва олиш харажатларидаги (божхона брокери хизматлари, сақлаш, ташиш ва б.) ҚҚСни ўша заҳоти товар таннархига киритишингиз мумкин.

Харид қилиш пайтида етказиб бериладиган қанча ҳажм ҚҚСдан озод қилинишини билмасангиз, алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишга кўп меҳнат сарфланишини чамалаб, эҳтимол, мутаносиб усулни танларсиз. Бу ҳолда божхонадаги ва олиш харажатларидаги ҚҚС товар таннархига киритилади.

 

Эътибор беринг!

Товарлар олинган баҳосидан паст баҳоларда (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) реализация қилинганда фойда солиғи солиш мақсадлари учун товарларни реализация қилишдан олинган тушум улар олинган баҳо асосида (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) аниқланади (Солиқ кодексининг 130-моддаси 11-қисми). Сотиш баҳосини назорат қилиш учун алоҳида-алоҳида усулни қўллаганда ҚҚСдан озод қилинган товарлар оборотининг таннархи бошқа харидорларга юклаб жўнатиладиган товарларникидан юқорироқ бўлиши мумкинлигини ҳисобга олишни унутманг.

 

Ҳисобот

Шуни қайд этиш лозимки, ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботида (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда ­3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҚҚС бўйича мутаносиб ва алоҳида-алоҳида ҳисоб юритилади. Асосийси – таклиф этилган ҳисобот шаклларини диққат билан тўлдириш.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 3278 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика