Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 13 / Жавоб берамиз

Инспектор ноҳақ

 

Солиқ инспекцияси корхонамиз ходимларнинг даромадларидан мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича қарзни ушлаб қолиш мажбурияти тўғрисида электрон почтага хат йўллади. Корхонамиз бунга жавобан ушбу солиқлар иш ҳақи билан боғлиқ эмаслиги сабабли ходимларнинг розилигисиз уларни ушлаб қолишга ҳақли эмаслигини айтди. Солиқ инспекцияси эса Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ходимларнинг розилигидан қатъи назар ушлаб қолиниши ҳақида хабар берди.

Солиқ инспекцияси тўғри талаб қиляптими?

 

Йўқ, солиқ органи ҳуқуққа зид хатти-ҳаракат қилмоқда.

Тўлов манбаида солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг даромадлари Солиқ кодексининг ­172–178-моддаларида санаб ўтилган. Корхонангиз солиқ агенти ҳисобланади, бироқ мол-мулк солиғи ва ер солиғига нисбатан эмас.

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи жисмоний шахслар корхонангизда даромад олиши билан боғлиқ эмас. Жисмоний шахслар ушбу солиқларни мустақил равишда тўлайдилар.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғини солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органи ҳисоблаб чиқаради. Солиқларни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси солиқ органи томонидан солиқ тўловчиларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили топширилади. Солиқ даври учун ушбу солиқлар ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар тўланади (Солиқ кодексининг 277, 293-моддалари).

Корхона солиқ органининг ҳаракатларидан норози бўлган тақдирда давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига (юқори турувчи мансабдор шахсига) ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга (Солиқ кодексининг 122-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1359 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика