Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона ходим фарзандининг хусусий мактабда ўқиш ҳақини тўламоқчи. Ушбу суммаларни кейинчалик ходимдан ушлаб қолиш назарда тутилмаяпти.
Корхона боланинг ўқиш ҳақини тўлаб, уни ўз харажатларига киритса, ходим ва иш берувчида қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
– Ходим фарзандининг хусусий мактабда ўқиш ҳақини корхона ўз ҳисобидан тўлаши ходим учун моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-қисми 1-банди). Бундай даромадлар ходимнинг жами даромади таркибига киритилади ва тўлов манбаида ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 184-моддаси 2-қисми 2-банди).
Ходимнинг моддий наф тарзидаги даромадлари – ШЖБПҲга бадаллар солиш объекти («Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси 2-қисми; АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).
ЯИТ бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси).
Фойда солиғи суммасини ҳисоблаш чоғида жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланган корхона харажатлари чегирилмайдиган харажатлар саналади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 3-банди).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.