Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 13 / Амалий бухгалтерия

Шартномада назарда тутилган бўлса

 

Корхона давлат аҳамиятига молик йўлларни таъмирлаш ва сақлаш билан шуғулланади.

Буюртмачи пудратчига йўлларни таъмирлаш ва сақлаш бўйича ишларни бажариш учун давал хом ашёси сифатида ЁММ (бензин, дизель ёқилғиси) бериши мумкинми?

 

– Давал хом ашёси – давал хом ашёсини қайта ишлаш тўғрисида тузилган шартномага мувофиқ, буюртмачига қайта ишлашдан олинган маҳсулотни қайтариб бериш шарти билан саноат асосида қайта ишлаш учун бошқа шахсга – қайта ишловчига берилган ва буюртмачига тегишли бўлган хом ашё ва материаллар (АВ томонидан 15.03.2010 йилда 2086-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-банди).

Қурилиш ишлари амалга оширилаётганда буюртмачи пудрат ташкилотига материалларни «давал хом ашёси» шартларида бериши мумкин.

Йўлларни таъмирлаш ишларида ҳам, шартномада пудратчини материаллар, шу жумладан бензин ва дизель ёқилғиси билан таъминлаш шартлари кўрсатилган бўлса, буюртмачи пудрат ташкилотига ЁММни давал хом ашёси сифатида бериши мумкин. Бундай операция 2 нусхада тузиладиган ва иккала тараф имзолайдиган давал хом ашёсини қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки уни бериш учун юкхат билан расмийлаштирилади.

Пудратчи шартномада назарда тутилган ишлар бажарилганидан сўнг давал хом ашёсидан фойдаланилганлиги тўғрисида буюртмачига ҳисобот беради, шунингдек унинг қолдиғини қайтариб беради (ФКнинг 640-моддаси). ЁММ сарфи тўғрисидаги ҳисобот йўл варақалари ва тасдиқланган ёқилғи сарфи нормалари асосида тузилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1018 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика