Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 05 / Шахсий манфаат

Имзо қўйиш ҳуқуқини кимга ишониб топшириш мумкин

 

Корхона (МЧЖ) электр техникасини сотади, савдо шохобчалари (дўконлари) кўп. Директор иши кўплиги сабабли ваколатларининг бир қисмини бошқа шахсга беришга қарор қилди.

Директор барча савдо шохобчаларидан касса ҳисоботларига илова сифатида ҳар куни жўнатиладиган чиқим касса ордерларини раҳбар ўрнига имзолаш ҳуқуқи учун бухгалтерия ходимларидан бирига ишончнома бериши мумкинми?

 

Чиқим касса ордерларини раҳбар ўрнига имзолаш ҳуқуқини бухгалтерия ходимига эмас, корхонада раҳбарлик вазифаларини бажарувчи ходимга ишониб топшириш мумкин.

Мазкур масала юзасидан норматив ҳужжатларда нималар дейилганини кўриб чиқамиз.

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси:

Жамият муассислари жамиятнинг ижро этувчи органларини сайлайдилар (тайинлайдилар)...

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси:

Пул, товар-моддий бойликларни ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек молиявий ва бошқа ҳисоботлар бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади.

Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга бухгалтерия ҳисоби субъектида раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига эса, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради.

Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларининг (АВ томонидан 22.06.2015 йилда 2687-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 14-банди: 

Ташкилот кассасидан нақд пулларни чиқим қилиш ... белгиланган тартибда расмийлаштирилган касса чиқим ордери ... асосида амалга оширилади. Ҳужжатларга ташкилот раҳбари ва бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс имзо қўйиши шарт.

Келтирилган қонун ҳужжатлари қоидаларини таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келиш мумкин.

МЧЖ директорини муассислар тайинлайди. Директор эса ҳужжатларни биринчи имзолаш ҳуқуқига эга бўлган раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахсни (шахсларни) буйруқ билан тасдиқлаши мумкин. Бунда мазкур шахс имзолаш ҳуқуқига эга бўлган корхона ҳужжатлари рўйхатини чеклаб қўйиш мумкин. Масалан, сизнинг ҳолатда бўлганидек, фақат касса ҳужжатларини. Директор ўринбосари ана шундай шахс бўлиши мумкин.

Ҳар қандай ҳолда ҳам бухгалтерия ходими раҳбар каби ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга шахс бўла олмайди. Бухгалтер корхонада раҳбарлик вазифаларини амалга оширмайди. У иккинчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган бош бухгалтерга бўйсунади.

Чакана савдо корхоналаридаги инкассация далили бўйича чиқим касса ордерларининг имзоланиши бирмунча расмий тусга эга эканлигини ҳам қайд этиш мумкин. Амалда у кассадаги маблағлар сарфланганидан (инкассация қилинганидан) сўнг қўйилади. Бу харажатни чет ташкилот – инкассация хизмати ёки банк кассаси тасдиқлайди. Амалдаги тартиб норматив ҳужжатларда қайд этилган экан, унга риоя этиш лозим.

 

Жавобни
«Norma» МЧЖ экспертлари
тайёрладилар. 

 

Прочитано: 2163 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика