Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 05 / Солиқ солиш

Имтиёзлар берилмаган

 

Жисмоний шахс Ўзбекистоннинг тоғли ва бориш қийин бўлган туманида яшаб, ишлаб келади. Бу туманда унинг ер участкаси, иморатлар қурилган уйи бор.

Ўзбекистоннинг тоғли ва бориш қийин бўлган туманида яшаб, ишлаб келаётган жисмоний шахс қандай солиқ имтиёзларига эга?

 

Мол-мулк тоғли ва бориш қийин бўлган жойларда жойлашган ҳоллар учун мол-мулкка солинадиган солиқ бўйича махсус имтиёзлар белгиланмаган (Солиқ кодексининг 275-моддаси).

Ер солиғи бўйича ҳам бориш қийин бўлган тоғли тумандаги ер участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ алоҳида имтиёз назарда тутилмаган (Солиқ кодексининг 290-моддаси). Бундай туманлар учун камроқ ер солиғи ставкаси белгиланган, демак, уларга имтиёзли солиқ солинади.

Агар имтиёз берилган жисмоний шахслар гуруҳига мансуб бўлсангиз, бошқа асосларга кўра ушбу солиқлар бўйича имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин. Масалан, агар сиз:

♦ I ёки II гуруҳ ногирони бўлсангиз;

♦ ишлаб турган энергия ресурслари тармоқларидан тўлиқ узилган ҳолда турар жойда муқобил энергия манбаларидан фойдаланаётган бўлсангиз;

♦ Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши Давлат дастури доирасида уй сотиб олган бўлсангиз.

Уйингизнинг майдони 200 кв.метрдан ортиқ бўлиб, шаҳарда жойлашмаган бўлса, 2019 йилда мол-мулк солиғини ҳисоблашда мол-мулкнинг кадастр қийматига нисбатан 0,25% солиқ ставкаси қўлланилади (26.12.2018 йилдаги ­ПҚ-4086-сон қарорга ­15-илова).

Тоғли эмас, баланд тоғли туманларда ишловчиларнинг иш ҳақига туман коэффициенти бўйича қўшимча тўлов тўланади (Солиқ кодексининг ­181-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1085 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика