Савдо корхонаси жисмоний шахслардан кўчмас мулкни ижарага олади.
Ер солиғини ким тўлайди – ижарага олувчими ёки ижарага берувчи?
– Ер солиғини тўловчи жисмоний шахс – кўчмас мулкни корхонангизга ижарага берувчи унинг мулкдори ҳисобланади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг ер участкаларининг майдонига доир маълумотлари солиқ солинадиган базадир (Солиқ кодексининг 289-моддаси).
Ер участкалари учун жойлар юридик шахсга ижарага берилганда, шунингдек яшаш учун мўлжалланмаган жойлар эгаллаган ер участкалари учун жисмоний шахслардан ер солиғи юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади (Солиқ кодексининг 291-моддаси).
Ер солиғини солиқ органлари ҳисоблаб чиқарадилар (Солиқ кодексининг 293-моддаси).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.