Кичик корхонанинг асосий фаолият тури – хоналарни ижарага бериш. Турғун савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромадлар кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 60%идан ошади. Асосий фондлар 3 йилда 1 марта қайта баҳоланади. Сўнгги марта у 2017 йил 1 январдаги ҳолатга кўра ўтказилган.
1. 2019 йилда турғун савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромадларга ЯСТнинг қандай ставкасида солиқ солинади?
2. Мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун 2018 йил 1 январдаги ва 2019 йил 1 январдаги ҳолатга кўра АВни қайта баҳолашимиз керакми?
1 |
Асосий фаолияти мол-мулкни ижарага бериш ҳисобланган юридик шахслар учун (лизинг компаниялари бундан мустасно) 2019 йилда ЯСТ ставкаси 30% миқдорида этиб белгиланган (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга 7-илованинг 7-банди).
2 |
Йўқ, корхонангиз кичик бизнес субъектларига мансуб бўлиб, қайта баҳолашни 3 йилда 1 марта ўтказса, мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш учун асосий воситаларни қайта баҳолаш керак эмас.
Асосий воситаларни қайта баҳолаш – асосий воситаларнинг тикланиш қийматини бозор нархлари замонавий даражасига мувофиқлаштириш мақсадида унга вақти-вақти билан аниқлик киритиш.
Унинг даврийлиги 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган:
● йирик корхоналар учун – ҳар йили. Қайта баҳолашни мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектлар ўтказиши шарт;
● микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – 3 йилда 1 марта (2014 йил 1 январдан, 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарорнинг 6-банди).
Микрофирмалар ва кичик корхоналар мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун асосий воситаларни мажбурий йиллик қайта баҳолаши кераклиги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.