Ресторан бизнеси билан шуғулланувчи хусусий корхона бинога эга. 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра унинг бошланғич қиймати – 8 890 558,16 сўм, йиллик амортизация нормаси – 3%.
2019 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун бинонинг солиқ солинадиган мўлжалланаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймати қандай аниқланади?
– Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, барча корхоналар, нотижорат ташкилотлар (агар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмасалар) ва ягона ер солиғини тўловчилар бундан мустасно, мол-мулк солиғини тўловчилар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 265-моддаси; 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонуннинг 2-моддаси 67-банди). Янги ташкил этилган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 2 йил мобайнида уни тўлашдан озод қилиш тарзида мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга (Солиқ кодексининг 269-моддаси 2-қисми 4-банди).
Солиқ солиш объектлари (Солиқ кодексининг 266-моддаси):
● кўчмас мулк. Унинг жумласига қуйидагилар киради: ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар (ФКнинг 83-моддаси);
● муддатида тугалланмаган қурилиш объектлари;
● белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар.
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун кўчмас мулкнинг (бинонинг) мўлжалланаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймати йилдаги ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатга кўра қолдиқ қийматларни қўшишдан олинган сумманинг 1/12 қисми сифатида аниқланади (Солиқ кодексининг 268-моддаси):
Қолдиқ қиймат = [31.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра (бошланғич қиймат – эскириш) + 28.02.2019 йилдаги ҳолатга кўра (бошланғич қиймат – эскириш) + 31.03.2019 йилдаги ҳолатга кўра (бошланғич қиймат – эскириш) + … + 31.12.2019 йилдаги ҳолатга кўра (бошланғич қиймат – эскириш)] / 12 ой айирув имтиёзли объектларнинг ўртача йиллик қиймати,
бунда:
бошланғич қиймат – 0110, 0120, 0111, 0112 (кўчмас мулк молиявий ижарага олинган бўлса), 0180 (кўп йиллик дов-дарахтлар тупроққа экилган бўлса), 0190 (ушбу счётда кўчмас мулк ҳисобга олинган бўлса), 0199 (кўчмас мулк консервация қилинган бўлса ва консервация қилиш тўғрисидаги қарор ВМ томонидан қабул қилинган бўлса) счётларида ҳисобга олинадиган кўчмас мулкнинг бошланғич қиймати;
эскириш – тегишли: 0220, 0211, 0212, 0280, 0290, 0299-счётларда ҳисобга олинадиган амортизация.
Фаолият юритаётган корхона Жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани 10 январгача солиқ органларига тақдим этади. Кўчмас мулк солиқ тўловчининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида жойлашмаган бўлса, маълумотнома кўчмас мулк жойлашган ердаги солиқ органларига тақдим этилади. Ундан мол-мулк солиғи ҳам жойлашган ери бўйича тўланиши керак (Солиқ кодексининг 271-моддаси).
МИСОЛ. 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра бинонинг бошланғич қиймати (0120-счёт) – 8 890 558 сўм, эскириш (0220-счёт) – 444 528 сўм (шартли рақам). Кўрсаткичлар ва солиқ ҳисоб-китоби жадвалда келтирилган:
Давр
|
Бошланғич қиймат
|
Эскириш
|
Қолдиқ қиймат
|
1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра (2019 йил январда ўтказилган бўлса, қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда)
|
8 890 558
|
444 528
|
8 446 030
|
Йилига 3%лик ставкада бир ойдаги эскириш:
|
|
22 226,4
|
|
31.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра
|
8 890 558
|
466 754,4
|
8 423 803,61
|
28.02.2019 йилдаги ҳолатга кўра
|
8 890 558
|
488 980,79
|
8 401 577,21
|
31.03.2019 йилдаги ҳолатга кўра
|
8 890 558
|
511 207,19
|
8 379 350,82
|
30.04.2019 йилдаги ҳолатга кўра
|
8 890 558
|
533 433,58
|
8 357 124,42
|
31.05.2019 йилдаги ҳолатга кўра
|
8 890 558
|
555 659,98
|
8 334 898,03
|
30.06.2019 йилдаги ҳолатга кўра
|
8 890 558
|
577 886,37
|
8 312 671,63
|
31.07.2019 йилдаги ҳолатга кўра
|
8 890 558
|
600 112,77
|
8 290 445,24
|
31.08.2019 йилдаги ҳолатга кўра
|
8 890 558
|
622 339,16
|
8 268 218,84
|
30.09.2019 йилдаги ҳолатга кўра
|
8 890 558
|
644 565,56
|
8 245 992,45
|
31.10.2019 йилдаги ҳолатга кўра
|
8 890 558
|
666 791,95
|
8 223 766,05
|
30.11.2019 йилдаги ҳолатга кўра
|
8 890 558
|
689 018,35
|
8 201 539,66
|
31.12.2019 йилдаги ҳолатга кўра
|
8 890 558
|
711 244,74
|
8 179 313,26
|
Қолдиқ қийматлар суммаси (31 январдан 31 декабргача)
|
|
|
99 618 701,19
|
Ўртача йиллик қолдиқ қиймат (12 ойга бўлинган)
|
|
|
8 301 558,43
|
2019 йил учун 2%лик ставкада мол-мулк солиғи
|
|
|
166 031,17
|
Бюджетга тўловлар:
|
|
|
|
кичик корхоналар – йиллик сумманинг 1/4 қисми 25 мартгача, 25 июнгача, 25 сентябргача, 25 декабргача
|
|
|
41 507,79
|
бошқа корхоналар – йиллик сумманинг 1/12 қисми ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай
|
|
|
13 835,93
|
Солиқ ҳисоб-китоби йилда 1 марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади (Солиқ кодексининг 271-моддаси 2-қисми).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.