Аёллар автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлашга ҳақлими?
Н.Расомова, ўқувчи.
– Ҳа, агар аёллар «С» ёки «D» тоифаларига оид транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлсалар, нафақат автобус, балки юк автомобилларини ҳам бошқаришлари мумкин. Бироқ бунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгиланган муайян чеклашларга риоя этиш зарур. Яъни автомобилларнинг юк кўтариши 2,5 t дан, автобусда йўловчиларнинг сони 14 кишидан ошмаслиги керак (Низомнинг 27-банди, ВМнинг 31.05.2018 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова).
«АвтоНорма» бўлимини Алла Ромашко олиб боради.