Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 48 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ердан мақсадга кўра фойдаланинг

 

Хорижий корхонанинг (МЧЖ) асосий фаолияти трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш ҳисобланади. Корхона ҳудудида 3 гектарга яқин бўш майдон мавжудлиги сабабли қўшимча равишда юк транспорт воситалари, автобуслар ва бошқаларни (енгил авто- ва мототранспортдан ташқари) вақтинча сақлаш (очиқ турдаги автотўхташ жойи), техник кўрикдан ўтказиш ва бирламчи хизмат кўрсатиш хизматларини кўрсатмоқчимиз.

Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом енгил транспорт воситаларига тааллуқлими ёки унинг талабларини юк транспорт воситалари ва автобуслар учун тўхташ жойларини ташкил этиш фаолиятига нисбатан ҳам қўллаш мумкинми?

Автомобилларни сақлаш фаолияти лицензияланадими?

Мазкур фаолият қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинади, унга қандай ўзига хос талаблар қўйилади?

 

Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 31.07.2013 йилдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган) юридик шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.

Автомобиль транспорти – таркибига юридик ва жисмоний шахслар кирувчи, иқтисодиёт ва аҳолининг йўловчилар, багаж ва юкларни, шу жумладан, почтани автомобилда ташишга бўлган эҳтиёжларини таъминловчи ишлаб чиқариш-технология мажмуи;

Автотранспорт воситалари – йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар («Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддаси).

Тегишинча, ВМнинг 31.07.2013 йилдаги 213-сон қарори талаблари автомобиль транспортининг барча турларига нисбатан татбиқ этилади.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш хизматларини кўрсатиш фаолияти лицензияланмайди.

Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун тадбиркорлик субъектлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган тартибда ­аккредитациядан ўтказилган, тегишли технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техник базасига эга бўлиши зарур (ВМнинг 31.01.2003 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 9-банди). Кўрсатилган норматив ҳужжатда юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби ҳам белгиланган.

 

Маълумот учун. Ер участкалари туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан берилади. Кўриб чиқилаётган вазиятда корхонага ер участкаси илгари берилган кўринади.

Корхона тижорат асосида автотранспортни сақлаш хизматларини кўрсатиши учун ер айнан шу мақсадга ажратилган бўлиши керак. Ҳокимнинг ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарорида ер участкаларининг автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматларини ташкил этиш учун аниқ мақсадни кўзлаб берилиши кўрсатилади (ВМнинг 213-сон қарорига илованинг 8-банди). Шу сабабли корхонага ер участкаси беришдан кўзланган аниқ мақсадлар сирасига автотранспортни сақлаш хизматлари киритилган бўлиши зарур.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 1051 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика