Етказиб берувчи:
ишланмайдиган (дам олиш) кунда;
товар етказиб берилган кунда эмас, балки ойнинг охирги кунида ҳисобварақ-фактура ёзиб берган бўлса, бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
– Етказиб берувчидан иш кунида эмас, балки дам олиш кунида ёзилган ҳисобварақ-фактурани қабул қилган бўлсангиз, бу сиз – харидор учун ҳеч қандай оқибатларни юзага келтирмайди.
Етказиб берувчилар:
● электр энергияси, сув, газ, алоқа хизматлари, коммунал хизматлар;
● темир йўлда ташишлар, транспорт-экспедиторлик хизмати, банк операциялари;
● товарларни (ишларни, хизматларни) узлуксиз етказиб беришни амалга ошираётган бўлсалар, ойнинг охирги кунида, бу дам олиш ёки иш куни бўлишидан қатъи назар, 1 марта ҳисобварақ-фактура ёзишлари мумкин (Солиқ кодексининг 222-моддаси).
Қолган ҳолларда етказиб берувчи товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш обороти амалга оширилган санада ҳисобварақ-фактурани ёзиб бериши керак.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.