Norma.uz

«Қиммат жарималар»

 

22.10.2018 йилдаги ЎРҚ–503-сон Қонун билан МЖТКнинг бир қатор моддаларига транспортдаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар оширилишини назарда тутувчи тузатишлар киритилди.

 

Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (МЖТКнинг 125-моддаси 1-қисми).

Хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини унутдингизми – жаримани ЭКИҲнинг 1/2 миқдорида тўланг. Мотоцикл ва мопедлар ҳайдовчилари ҳам мотошлемлардан фойдаланмаганлик учун шунча тўлашади.

Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши (МЖТКнинг ­128-1-моддаси).

Рулда кетаётганда телефондан фойдаланишни ёқтирасизми – 3 ЭКИҲ миқдоридаги жаримага тайёр туринг. Худди шундай ҳуқуқбузарликни такрорлаганингиз учун нафақат 4 ЭКИҲ тўлайсиз, балки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойгача маҳрум этиласиз.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши (МЖТКнинг 1283-моддаси 3–5-қисмлари).

«Ўпкасини қўлтиқлаган» ҳайдовчилар ҳаракат тезлигини оширгани учун 9 ЭКИҲ тўлашади.

Такрорий шошқалоқлик улар учун 15 ЭКИҲ тўлашга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йил муддатга маҳрум этилишга сабаб бўлади.

Ҳаракат тезлигини бир йил давомида уч марта ошириб юборсангиз – транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилиниб, 25 ЭКИҲ жарима тўлайсиз.

Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш (МЖТКнинг ­131-моддаси).

Рулга алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда ўтирдингизми – транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиниб, 25 ЭКИҲ жарима тўлашга мажбур бўласиз.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса – 40 ЭКИҲ жарима ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилади.

Транспорт воситасини маст одамга бошқаришни топшириш уни бошқариш ҳуқуқидан 2 йилдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 ЭКИҲ жарима тўланишига сабаб бўлади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши (МЖТКнинг 133-моддаси).

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда (яъни 5 ЭКИҲдан кўп) моддий зарар етказсангиз – 5 дан 7 ЭКИҲгача ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 3 йилгача муддатга маҳрум этиласиз.

Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши (МЖТКнинг 134-моддаси). Йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, транспорт воситалари ёки бошқа мол-мулк шикастланишини юзага келтирсангиз, лекин анча миқдорда моддий зарар етказмасангиз – 2 дан 4 ЭКИҲгача жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойдан 1 йилгача муддатга маҳрум этиласиз.

Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши (МЖТКнинг ­135-моддаси).

Транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлик учун жарима – 1 ЭКИҲ миқдорида.

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши учун жарима – 5 ЭКИҲ миқдорида.

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши 10 ЭКИҲ миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши (МЖТКнинг 136-моддаси 1-қисми).

Текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиниб, 15 ЭКИҲ миқдорида жарима солинади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 23.10.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Олег Заманов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1400 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика