Henley & Partners компаниясининг ҳар йилги Паспортлар индекси жаҳондаги 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларнинг виза қоидаларини таҳлил қилиб, визасиз кириладиган мамлакатлар сони бўйича уларни ранжировка қилади.
Henley & Partners компанияси барча мамлакат ва ҳудудларнинг виза режими қоидаларини синчиклаб ўрганиб чиқиб, ҳаракатланиш эркинлиги даражаси, яъни кўрсатилган мамлакат фуқаролари виза расмийлаштирмасдан бориши мумкин бўлган бошқа мамлакатлар сони бўйича давлатлар рейтингини тузди.
Индексга кўра Ўзбекистон фуқаролари жаҳоннинг 59 та мамлакатига визасиз ташриф буюришлари мумкин.
Рейтингда биринчи ўринни Япония эгаллайди. Япония паспорти билан жаҳоннинг 189 та мамлакатига визасиз саёҳат қилиш мумкин. Иккинчи ўринда Германия ва Сингапур туради (188 та мамлакат).
Манба: UzDaily.uz.