Norma.uz

Шовқин учун меъёр

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси транспорт воситасидан таралувчи шовқин даражасининг рухсат этилган меъёрини аниқлашга қаратилган зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифни тайёрлади ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритди, хабар беради матбуот хизмати.

 

Тунги вақтда шаҳар кўчалари бўйлаб уюштирилаётган пойгаларда мотоциклларнинг шовқинидан безовта бўлаётган аҳоли бу ҳақда тез-тез ИИББга мурожаат қилиб туради.

Маъмурий қонунчиликда ишлаб турган вақтида шовқин даражаси белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқарганлик учун ҳайдовчиларнинг жавобгарлигини назарда тутувчи модда мавжуд. Унда ЭКИҲнинг 0,5 миқдоридан 3 миқдоригача жарима солиш белгиланган. Лекин транспорт воситаларидан тараладиган шовқиннинг лозим тутилган даражасини ўрнатадиган норматив ҳужжат ҳозир Ўзбекистонда йўқ.

«Айни вақтда ўзлаштирилган халқаро тажриба асосида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига транспорт воситасидан чиқаётган шовқин даражасини аниқлаш ва уни тартибга солишни назарда тутувчи зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар киритилди» – дейилади хабарда.

Бундан аввал Тошкент шаҳридаги тунги патруллаш вақтларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари мотоциклчиларни тўхтатиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказишган ва уларга ҳамшаҳарларимизнинг осуда дам олишларига халақит бермасликни тушунтиришган эди. ИИББ ходимлари бир қатор қоидабузарликларни аниқлашган: кимдир мотоциклни маст ҳолда бошқарган, кимдадир транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган, айримлар эса зарур жиҳозларсиз ҳаракатланиб, биринчи галда ўз ҳаётини хавф остига қўйган. Бундай ҳолатлар аниқланганда транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган ва содир этилган қоидабузарлик юзасидан баённомалар расмийлаштирилган.

 

Интернет материали асосида.

 

Прочитано: 1355 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика