Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 35 / Божхона

Ўзгариш вақти келди

 

Миллий телерадиокомпания Медиамарказида яқинда бўлиб ўтган ва божхона соҳасини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган Халқаро пресс-клуб йиғилиши формати илк бор Давлат божхона қўмитасига нафақат ўтган даврда эришилган натижалар ҳақида, балки божхона хизматининг яқин истиқболдаги фаолияти асосий йўналишлари ҳақида ҳар томонлама ва батафсил сўзлаб бериш имконини берди.

 

Сўнгги пайтда мамлакатимизнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида рўй берган ўзгартиришлар божхона ишини ташкил этишга сезиларли таъсир кўрсатди. Божхона хизматининг ўрта муддатли истиқболдаги мақсад ва вазифаларини тизимлаштириш, актуаллаштириш ва аниқлаштириш зарурати Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурида (12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон Фармон билан тасдиқланган) ўз аксини топди.

 

Ўзгаришлар призмаси орқали

ДБҚ раиси, генерал-майор Муроджон Азимов божхона органларининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича институционал ўзгаришлар, уларнинг вазифа ва функцияларини оптималлаштириш ҳамда улар фаолиятининг очиқ ва шаффофлигини таъминлашни назарда тутувчи унинг асосий устуворликлари ҳақида батафсил тўхталди.

Божхона назорати самарадорлигини ошириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида ДБҚ тузилмасида 3 та янги бўлинма ташкил этилган. Уларнинг функциялари ўтказилаётган ислоҳотларни тўлақонли амалга оширишга қаратилган божхона ҳаракатлари стратегиясини тубдан ўзгартиради.

Божхона маъмуриятчилигининг илғор ва инновацион усулларини жорий этиш бошқармаси божхона соҳасида ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва шарт-шароитларини тизимли таҳлил қилади. Унинг асосида уларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар ишлаб чиқилади. Бошқарманинг функцияларидан бири – давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш, божхона органларининг жисмоний ва юридик шахслар билан бевосита мулоқотсиз муносабатга киришиш шаклларини жорий этиш. Иш шундай ташкил этиладики, мансабдор шахсда коррупцион қилмиш содир этиш имкони бўлмайди. Шу сабабли божхона жараёнларини, бутун божхона ишини автоматлаштиришга умид боғланмоқда. Жорий йил 1 июлдан бошлаб ТИФ иштирокчиларининг мустақил равишда БЮДни Интернет орқали реал вақт режимида тўлдириши ва божхона органларига тақдим этиши тартиби жорий этилиши билан божхона амалиётида божхона ходимининг декларант билан тил бириктириши ҳолатларига чек қўйиш учун платформа яратилди.

«Ялпи» божхона назоратидан хавфни бошқариш тизимига ўтиш божхона органларини ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишларидан яна бири этиб белгиланди. Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси уни жорий этиш билан шуғулланади. Тизим хавфи юқори бўлган, шу жумладан дастлабки маълумотларни таҳлил қилиш асосида товар партияларини божхона назорати учун мақсадли танлаб олиш имконини беради.

Ташқи савдо операциялари ва божхона статистикаси мониторинги бошқармаси экспорт-импорт шартномалари ижросини мониторинг ва таҳлил қилиш, товарларнинг ташқи савдоси бўйича божхона статистикасини юритиш, ЎзР ташқи савдосини ривожлантириш тенденциялари бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш билан шуғулланади.

Божхона хизмати раҳбари кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг янги тизими қандай шакллантирилаётганлиги, моддий рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини мувозанатли қўллаш имконини берувчи божхона постлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг қандай мезонлари жорий этилаётганлиги ҳақида ҳам сўзлаб берди.

 

«Тошкент АЭРО» ИБМдаги янгиликлар

«Тошкент АЭРО» ИБМ бошлиғи Равшан Тожиев божхона назорати амалиётига жорий этилаётган янгиликлар ҳақидаги суҳбатни давом эттирди. «Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти» божхона постида божхона маъмуриятчилигининг замонавий услубларини қўллашни тезлаштириш ҳақидаги ПФ-5414-сон Фармон талабини бажариш учун 2 ой олдин очилган келувчиларни кутиб олиш биносида қўшалоқ коридор тизими ишга туширилди. У соатига 1 200 нафардан ортиқ йўловчини ўтказа олади. Уларга қулайлик яратиш учун 7 та коридор мавжуд, улардан 5 таси – «яшил». Замонавий кўздан кечириш асбоб-ускуналари божхона тартиб-таомилларини жадаллаштиришга имкон беради. Тўртта багаж тасмасининг чиқиш жойида ҳам сканерловчи жиҳозлар ўрнатилган, бу ҳам текшириш вақти ва багаж йўлини қисқартиради.

«Тошкент АЭРО» ИБМ бошлиғи жисмоний шахслар томонидан хорижий валюта ва товарларни олиб кириш-олиб чиқиш қоидалари ҳақида, ИБМ бўлинмаларида янгича ишлаш шакл ва усуллари жорий этилгандан кейин бизнес муҳитида рўй берган ўзгаришлар ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтди.

 

Божхона тарифларини тартибга солиш такомиллаштирилмоқда

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон) тизимни тубдан такомиллаштиришга йўналтирилган. Ўзгартиришлар 2018 йил сентябрдан бошлаб кучга киради. ДБҚ раисининг биринчи ўринбосари Жасур Орипов ушбу янгиликлар ҳақида сўзлаб берди.

Чунончи, кузнинг биринчи кунидан эътиборан чегара божхона постларида божхона ходимлари божхона назоратини ўтказиш чоғида ветеринар, фитосанитар, экологик ва санитар-эпидемиологик назоратини ҳам амалга оширадилар. Шу санадан бошлаб товарларнинг «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» режимига божхона расмийлаштируви учун товарларни давлат тилида мажбурий маркировка қилиш талаб этилмайди. «Божхона омбори» режимида 6 ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштируви чоғида эса Президент ҳамда Ҳукумат қарорлари билан божхона тўловлари юзасидан тақдим этилган имтиёзлар қўлланилмайди.

Ж.Орипов қайд этганидек, олиб кирилаётган товарларга нисбатан божхона тўловларини тўлаш бўйича ҳаддан ташқари кенг имтиёзлар берилиши тариф жиҳатдан самарали тартибга солиш имконини бермайди. Шахсий преференциялар ҳам тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун тенг бўлмаган рақобат шароитларини яратади. Шу сабабли янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида замонавий технологик ускуналар ва техникаларни олиб кириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлашни сақлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш, инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш жараёнларини янада жадаллаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёхуд етарли бўлмаган ҳажмда ишлаб чиқариладиган ҳамда экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва материаллар билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.

 

Янги ставкалар, янги ёндашувлар

– Божхона тўловлари ставкаларининг оптималлаштирилиши миллий ишлаб чиқарувчилар ва иқтисодиётнинг таъсирчан секторларига салбий таъсирни камайтириши лозим, – дея таъкидлади ДБҚ божхона тўловлари бошқармаси бошлиғи Ахтамхон Иняминов. Шу муносабат билан 2019 йил 1 январдан эътиборан янги импорт божхона божлари ставкалари ­(ПҚ-3818-сон қарорга 1-илова) ва мамлакатимиз ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари (ПҚ-3818-сон қарорга 2-илова) амалга киритилади. 3 410 та товар позицияси бўйича божхона божлари ставкалари пасайтирилади, бу амалдаги умумий сонининг 45%идан ортиқни ташкил этади.

Сабзавот ва мевани қайта ишлаш маҳсулотлари (196 та позиция), истеъмолбоп мева ва ёнғоқлар (74 та позиция), гўшт, балиқдан қилинган тайёр маҳсулотлар (104 та позиция), хом ашё кўринишидаги пластмасса ва ундан ясалган буюмлар (110 та позиция), кийим-кечаклар ва уларнинг ашёлари (157 та позиция) ставкалари пасайтирилмоқда. Фақат электр двигателли автотранспортни (ТИФ ТН коди – 870380) олиб кириш учун ноль даражали ставка белгиланган. Амалдаги ставкаларда ТИФ ТНнинг бундай коди мавжуд эмас. Бундай автомобилларга одатдагидек двигатель ҳажмига қараб коэффициент ҳисоблаш тартиби қўлланмайди.

Бундан ташқари, кўпи билан 2 йил аввал ишлаб чиқарилган, қиймати 40 минг АҚШ доллари ва ундан юқори бўлган енгил автомобилларга импорт божхона божи ставкаси нолга тенглаштирилмоқда. Ушбу машиналарга акциз солиғи божхона қийматининг ­20%ини ташкил этади. Илгари бу турдаги транспорт воситаларини олиб киришга божхона божлари ва акциз солиғининг жами миқдори божхона қийматининг қарийб 70%ини ташкил этарди.

Амалдаги ставкалар 2018 йил охиригача қўлланилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 1374 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика