Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 35 / Божхона

Сармояни жалб этишда божхона ҳам масъул

 

2018 йил 14 август куни мамлакатимиз иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш масаласига бағишланган видеоселекторда давлатимиз раҳбари жорий йилда 5,8 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши зарурлигини таъкидлади.

 

Ушбу маррага эришишда божхона органлари ҳам масъул этиб белгиланди. Чет эл инвестицияларини жалб этиш ва бу жараёнларда божхона имтиёзларини қўллаш, хорижий инвесторларни мазкур йўналишдаги ахборотлар билан ўз вақтида таъминлаш, улар олдидаги муаммоларга тезкорлик билан ечим топиш мақсадида божхона ходимлари тегишли корхоналарда сайёр учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказиб келмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Мир­аъзам Ҳамраев бошчилигидаги бир гуруҳ божхоначилар Оҳангарон тумани ва Чирчиқ шаҳридаги хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда бўлишди.

2017 йилдан фаолият кўрсатаётган «Compact textiles yarn» хорижий корхонаси Чирчиқ шаҳрида экспортни ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётган хўжаликлардан ҳисобланади. 340 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритаётган корхонада асосан 5 турдаги сифатли ип калавалар ишлаб чиқарилади. 2017–2018 йиллар давомида корхона фаолиятига 12 млн АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар йўналтирилган. Келгусида уни кенгайтириш эвазига яна қўшимча иш ўринлари очилиши кутилмоқда.

Ишлаб чиқаришни самарали йўлга қўйиш, ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида корхона 2017 йилда четдан келтирилган технология ва хом ашё учун божхона тўловларидан 3,5 млрд сўмлик имтиёзларга эга бўлди.

Ҳозирга қадар корхона ўзи ишлаб чиқарган салкам 5,113 млн АҚШ долларилик маҳсулотларни Хитой ва Туркияга экспорт қилмоқда. Яқин истиқболда мамлакатлар рўйхати янада кенгайиши кутилмоқда.

Табиийки, экспорт-импорт операцияларини қисқа фурсатларда амалга оширишда корхона божхона идораларига мурожаат қилади. Шу боис учрашувда товарларнинг божхона расмийлаштирувида жорий қилинаётган сўнгги янгиликлар, эркинлик ва қулайликлар ҳақида божхоначилар томонидан батафсил ахборот берилди.

 

Рақамларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маҳаллийлаштириш дастури доирасида, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқаришни модернизациялаш, қайта таъмирлаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашга қаратилган дастурлар ижроси бўйича четдан олиб келинган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларга жами 2,1 трлн сўмдан ортиқ қийматда божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробарга кўпдир.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 1089 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика