Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 35 / Солиқ солиш

Хорижий шахсларнинг кўчмас мулки билан тузиладиган битимлар

 

Жисмоний шахс (Германия резиденти) Ўзбекистонда 2 тоифага (турар ва нотурар) ажратилган ва 2 та кадастрга эга бўлган кўчмас мулкка эга.

Мол-мулк хорижий юридик шахсга (Германия резидентига) сотилмоқда. Сотилаётган кўчмас мулк эгаси сингари, ушбу хорижий юридик шахснинг муассиси ва директори хорижий шахс ҳисобланади.

1. Ушбу битим бўйича тўлов қаерда (Германия ёки Ўзбекистон) тўланиши лозим? Қандай валютада?

2. Бунда қандай солиқни тўлаш зарур?

3. Солиқни ким: харидор ёки сотувчи тўлаши керак?

 

1

Тўлов шартлари, шу жумладан жойи ва муддати олди-сотди шартномасида белгиланади. Қонун ҳужжатларида шартнома тузиладиган жой ёки тўлов тўланадиган жойни танлаш юзасидан чекловлар назарда тутилмаган (ФКнинг 29-боби 7-§и; «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонун). Шу сабабли сотилаётган мол-мулк ҳақини ЎзР ҳудудида ҳам, Германия ҳудудида ҳам шартномада назарда тутилган муддатда тўлаш мумкин.

Олди-сотди шартномасини ўз мамлакати ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон норезидентлари тузаётганликлари сабабли тўлов валютаси (пул бирлиги) тарафларнинг келишувига кўра белгиланади ва шартноманинг ўзида акс эттирилади.

 

2

Ўзбекистонда бўлган ва жисмоний шахсга тегишли кўчмас мулк сотилаётганда, ушбу битим бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база мавжуд бўлса, уни тўлаш лозим.

Сотувчи – Германия фуқаросига Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида битимнинг (Берлин, 7.09.1999 йил, 14.12.2001 йилда кучга кирган) амал қилиши татбиқ этилади. Аҳдлашувчи давлат резидентининг бошқа аҳдлашувчи давлатда жойлашган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлари ана шу бошқа давлатда солиққа тортилиши мумкин (Битимнинг 13, 22-моддалари).

Яъни кўчмас мулк ЎзРда жойлашган бўлса, уни сотишдан олинган фойдага Ўзбекистонда солиқ солиниши мумкин.

ЎзР норезиденти даромадларидан солиқ даромад тўланган валютада ҳисоб-китоб қилинади. Унга олди-сотди шартномаси, шунингдек сотувчи тақдим этган мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (мавжуд бўлса) нусхалари илова қилинади.

Жисмоний шахс ЎзР ҳудудида жойлашган кўчмас мулкни сотганда сотиш қийматининг ҳужжатлар билан тасдиқланадиган уни олиш қийматидан ошган суммасига солиқ солинади.

Кўчмас мулк уни олиш қийматидан паст баҳода сотилса, солиқ тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келмайди.

Олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда кадастр қиймати билан сотиш баҳоси ўртасидаги фарқ кўчмас мулкни сотишдан олинган даромад деб ҳисобланади. Норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасидаги мол-мулкни сотишдан олган даромадларига ­20%лик ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг 160, 182-моддалари).

Солиқ кодексининг 179-моддасига мувофиқ жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойларни сотишдан олинадиган даромадларни солиқ солишдан озод қилиш тарзидаги имтиёз (кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида 1 мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда) норезидентларнинг даромадларига нисбатан қўлланмайди (Солиқ кодексининг ­182-моддаси).

 

3

Кўчмас мулк харидори – юридик шахс солиқ агенти бўлиб чиқади. ЖШДСни ушлаб қолиш мажбурияти даромадни тўлаш манбаи сифатида унинг зиммасига юклатилади (Солиқ кодексининг ­194-моддаси 5-қисми).

Солиқ агентлари – Солиқ кодексига мувофиқ зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчидан ушлаб қолиш ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказиш мажбурияти юклатилган шахслардир (Солиқ кодексининг 13-моддаси).

Солиқ агенти олинаётган кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгунига (расмийлаштирилгунига) қадар (Солиқ кодексининг 155-1-моддаси):

● ЎзР норезидентининг даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китобини кўчмас мулк жойлашган ердаги солиқ хизматига тақдим этиши;

● солиқ суммасини тўлаши ва солиқ хизматидан у тўланганлиги тўғрисида маълумотнома олиши;

● ушбу маълумотномани мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказувчи органларга тақдим этиши шарт.

Бундай маълумотнома мавжуд бўлган ҳолдагина харидорнинг кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1150 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика