Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 35 / Назорат

Солиқ идорасидан хат келганда

 

Солиқ органларидан асоссиз талабнома олган инсофли солиқ тўловчи қандай йўл тутиши лозим? Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз.

 

1-ВАЗИЯТ

Корхона солиқ инспекциясидан қуйидаги талабномани олди:

 

Ташқи манбалардан олинган маълумотларга кўра, корхона 2015 йил октябрда компьютер учун дастурдан фойдаланиш ҳуқуқини импорт қилган. Роялти суммасидан норезидентнинг фойда солиғи ва хизматлар импортидан ҚҚС тўланмаган.

Солиқ инспекцияси корхона ушбу солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни қайта топшириб, солиқларнинг қўшимча суммасини тўлашини ёки тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тушунтириш беришини талаб қилмоқда.

Солиқчилар роялтидан солиқларни тўлаш ҳақида талабнома юборган бўлсалар, нима қилмоқ керак?

 

Вазиятни таҳлил қиламиз

2015 йил октябрдаги импортга доир ҳужжатларга мувофиқ корхона компьютер техникасини импорт қилган. Импорт контрактида товар таркибига дастурий таъминот ҳам кириши кўрсатилган. Контракт суммаси – 2 500 АҚШ доллари, лицензион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқининг қиймати ажратиб кўрсатилмаган. Импорт қилинган товарни божхонада тозалаш чоғида барча йиғимлар, божлар, солиқлар, шу жумладан ҚҚС тўланган.

 

Роялти нима эканлигини билиб оламиз.

Булар лицензион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи учун етказиб берувчига тўланадиган тўловлардир (Солиқ кодексининг 22-моддаси). Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган, доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган роялти тарзидаги даромадларга тўлов манбаида 20%лик ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 1-қисми, 3-қисми 5-банди, 160-моддаси 4-банди).

Корхона шахсий компьютер сотиб олган, унинг таркибига дастурий таъминот – Windows 10 операцион тизими кирган. Усиз импорт қилинган компьютер ишлай олмайди, шу сабабли унинг қиймати товар қийматидан ажратиб чиқарилмайди (БКнинг 314-моддаси).

Компьютер учун дастур унинг таркибий қисми ҳисобланса, у моддий актив аҳамиятига эга бўлган компью­тер билан бирга қаралади (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган 7-сонли БҲМСнинг 7-банди «а» кичик банди).

Демак, мазкур вазиятда роялти йўқ, норезидентнинг фойдасига солиқ солинадиган объект йўқ.

Товар божхонада тозаланаётганда ҚҚС тўланган. Сабаби дастурий таъминот импорт қилинган товарнинг ажралмас қисми ҳисобланади, корхона дастурдан фойдаланганлик учун алоҳида сумма тўламайди. Хизматлар импортидан ҚҚС ҳам юзага келмайди.

 

Жавоб тайёрлаймиз

 

2018 йил «_____» ____________ даги ________-сон талабномага жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Корхонамиз 2015 йил «_____» ____________ даги ________-сон импорт контракти асосида 2015 йил октябрда қиймати 2 500 АҚШ долларилик компьютер техникасини импорт қилган. Контракт шартларига кўра компьютер техникаси таркибига дастурий таъминот – Windows 10 операцион тизими ҳам киради. У компьютернинг ажралмас қисми ҳисобланади, усиз ишлай олмайди. Шу сабабли унинг қиймати импорт қилинган товар қийматидан ажратиб чиқарилмаган (БКнинг ­314-моддаси).

Компьютер учун дастур унинг таркибий қисми ҳисобланса, у моддий актив аҳамиятига эга бўлган компьютер билан бирга қаралади ­(7-сонли БҲМС «Номоддий активлар»нинг 7-банди «а» кичик банди).

Божхонада тозалаш чоғида барча йиғимлар, божлар ва солиқлар тўланган.

Контракт шартларида роялти йўқ. Бинобарин, норезидентнинг фойда солиғи ва хизматлар импортидан ҚҚС юзага келмайди.

Иловалар:

1) 2015 йил «_____» ____________ даги ________-сон импорт контракти нусхаси – 4 варақ;

2) ИМ 40 БЮД нусхаси – 1 варақ.

 

2-ВАЗИЯТ

 

«А. S.» МЧЖ солиқ инспекциясидан қуйидаги талабномани олди:

 

2018 йил март ойи учун ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботда кўрсатилишича, корхонада 3 киши ишлайди. ЯСТ бўйича ҳисоботда соф тушум – 24 500 000 сўм кўрсатилган. Солиқ инспекцияси ходимлари 1 чоракда 3 киши бундай катта ҳажмдаги сотиш ишларини бажара олмайди деб ҳисоблаб, корхонада ҳисобга олинмаган ходимлар бор дея гумон қилмоқдалар. ЯИТ, суғурта бадаллари ва ЖШДС бўйича ҳисоботларни қайта топшириш ёки тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тушунтириш бериш талаб этилади.

Бунда талабномада тушум ҳажмларидан келиб чиқиб корхона ходимлари сони ҳисоб-китоби келтирилмаган. Қандай асосга кўра ходимлар сони яширилаётгани ҳақида хулоса чиқарилгани маълум эмас.

 

Ходимлар сони камайтириб кўрсатилганлиги сабабли ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадалларини қўшимча тўлаш тўғрисида ДСИдан талабнома келиб тушган бўлса, нима қилмоқ керак?

 

Талабнома асослилигини текширамиз

Амалдаги НҲҲда корхона ходимлари сонини тушум миқдоридан келиб чиқиб аниқлаш назарда тутилмаган. Барча корхоналар (бюджет корхоналаридан ташқари) ўз штат жадвалини мустақил равишда шакллантиришга, унда нормал фаолият юритиши учун зарур бўлган лавозимлар рўйхати ва сонини назарда тутишга ҳақли. Бунда ушбу сон корхона тушуми билан белгиланмайди ва меъёрлаштирилмайди.

Тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятидан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга ҳақли. Бу «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун билан кафолатланган ­(8-модда).

Солиқ органининг талабномаси асосланмаган. Бироқ Солиқ кодексининг 70-моддасига мувофиқ уни олгандан кейин 10 кун муддатда жавоб қайтариш керак.

 

Вазиятни таҳлил қиламиз

2018 йил I чораги учун корхона ҳужжатларини ўрганиш зарур. Талабномада айтилишича, 2018 йил март ойи учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича ҳисоботдан келиб чиқиб корхона ходимлари сони ҳақида хулоса чиқарилган. Бироқ бутун чоракдаги тушум кўрсатилган. Шу сабабли 2018 йил I чорагининг ҳар бир ойида қанча ходим ишлаганини аниқлаш лозим.

Аслида 2018 йил январь ва февралда корхонада 4 нафар ходим ишлаган. Улардан бири 2018 йил 28 февралда ишдан бўшаган. Март ойида 3 киши ишлаган. Корхонада 6 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ойлик ҳисоботларда ушбу ахборот кўрсатилган.

Корхона фаолияти – агентлик ва ёрдамчи агентлик битимлари асосида авиачипталарни сотиш (авиакасса). ЯСТ бўйича ҳисоботда акс эттирилган ва солиқ инспекцияси талабномасида кўрсатилган 2018 йил I чораги учун корхонанинг соф тушумини солиштирамиз. Талабномада тўғри сумма келтирилганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.

2018 йил I чораги давомида корхона фақат «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК авиачипталарини сотган, бунинг эвазига воситачилик ҳақи – 24 500 000 сўм олган. Талабномада кўрсатилган соф тушум суммаси тўғри.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК агентлари ҳар 10 кунда авиакомпанияга сотилган авиачипталар бўйича ўн кунлик ҳисобот топширадилар. Ушбу ҳисоботлар асосида 2018 йил I чорагида сотилган авиачипталар сонини аниқлаш лозим.

I чоракда 327 та авиачипта сотилган, 18 таси қайтарилган. Агентлик битими шартларига кўра агентлар сотилган авиачипталар учун ҳақ оладилар. Кейинчалик мижозлар авиачипталарни қайтарсалар, улар бўйича ҳақ тегишли даврдаги ҳақдан чегириб қолинади.

327 та авиачиптани сотганлик учун корхона ҳақ – 25 740 000 сўм олган. Қайтарилган авиачипталар ҳақи 1 240 000 сўмни ташкил этган, у умумий суммадан чегириб қолинган. Воситачилик ҳақи – 24 500 000 сўмни авиакасса авиачипталарни «тоза» сотишдан олган. Даврдаги сотиш динамикаси бир маромда бўлган.

Корхонадаги бухгалтерия ҳисобини директорнинг ўзи юритади, бу «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган ­(11-модда). Авиачипталарни сотиш билан корхонанинг барча ходимлари, шу жумладан директор шуғулланади.

 

Жавоб тайёрлаймиз

 

«А. S.» МЧЖ 2018 йил «_____» ____________ даги ________-сон талабномага жавобан у 2018 йил I чораги давомидаги корхона ходимлари сони бўйича нотўғри маълумотларни ўз ичига олганини маълум қилади.

ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича ҳисобот даври чорак эмас, балки ой ҳисобланади (Солиқ кодексининг 309-моддаси 2-қисми). 2018 йил I чораги давомида ишлаган ходимлар сонини аниқлаш учун 2018 йил I чораги ҳар бир ойида (январь, февраль ва март) ишлаган ходимлар сонидан келиб чиқиш лозим.

2018 йил I чораги учун корхонадаги ходимлар сони ва улар ишлаган кунлар ҳақида ахборот:

Ойлар

 

Ходимлар сони

 

1 ойдаги иш кунлари сони

 

Барча ходимлар ишлаган кунлар

 

2018 йил январь

 

4

 

25

 

100

 

2018 йил февраль

 

4

 

24

 

96

 

2018 йил март

 

3

 

24

 

72

 

Жами

 

268

 

 

 

Корхонамиз авиакасса ҳисобланади. 2018 йил I чораги давомида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК авиачипталарини сотиб, бунинг учун воситачилик ҳақи олдик. Талабномада кўрсатилган 24 500 000 сўм миқдоридаги соф тушум суммаси 2018 йил I чорагида ушбу авиакомпаниянинг сотилган авиачипталари учун воситачилик ҳақи ҳисобланади.

2018 йил I чораги давомида 327 та авиачипта сотилган, 18 та авиачипта қайтарилгани расмийлаштирилган. Авиачипталарни сотиш билан корхонанинг барча ходимлари шуғулланади.

2018 йил I чораги давомида 1 та ходим 1 кунда ўрта ҳисобда 1,22 та авиачипта сотган:

327 та авиачипта / 268 киши-соат = 1,22 та авиачипта.

1 та чиптани сотишга кўпи билан 10 дақиқа сарфланади. Демак, 1 та ходим ҳар иш кунида авиачипта сотишга ўрта ҳисобда атиги 10, баъзан 20 дақиқа сарфлаган.

Демак, мавжуд авиачипталарни сотиш ҳажмларини бажариш учун корхонада ходимлар сони етарли, қўшимча ходимга эҳтиёж йўқ. Бизда ҳақиқатан ҳам 2018 йил I чораги учун ҳисоботларда кўрсатилган ходимлар ишлайди.

Иловалар:

1) 2018 йил январь–март ойлари учун иш вақтини ҳисобга олиш табеллари нусхалари – 3 варақ;

2) 2018 йил январь–март ойлари учун сотув реестрлари ва авиачипталар қайтарилиши реестрлари нусхалари – 14 варақ.

 

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 2391 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика