Қўшнимиз катта юк машинасини бошқаради. Баъзан машинани уйнинг ён бўйидаги майдончада қолдиради.
Бундай машиналарни уйга туташ ҳудудга қўйиш мумкинми?
Р.Н. Тошкент ш.
– Турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади:
► механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш;
► двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;
► рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши (ЙҲҚнинг 124-банди, ВМнинг 24.12.2015 йилдаги 370-сон қарорига 1-илова).
«АвтоНорма» бўлимини Алла Ромашко олиб боради.