Эвакуатор ходими қандайдир махсус ҳужжатларга эга бўлиши керакми?
А.Ж.
– Ҳа, албатта. Автотранспортни ушлаш жойига келган тўхташ жойининг ходими ёнида хизмат гувоҳномасига ҳамда юридик шахс томонидан берилган ва унинг муҳри билан тасдиқланган транспорт воситаларини ташиш (эвакуация қилиш) ҳуқуқини берувчи ишончномага эга бўлиши керак.
У маъмурий ҳуқуқни бузиш тўғрисидаги баённома ёки транспорт воситасини ушлаш тўғрисидаги қарор асосида ушланган транспорт воситасини кўздан кечириши ва уни ваколатли ходимдан қабул қилиб олиши шарт. Бунда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади ва конструкцияда кириш назарда тутилган жойлар (эшиклар, багажник, капот, бензин баки қопқоғи ва ҳоказолар) сурғучланади (Низомнинг 6-банди, ВМнинг 25.05.2011 йилдаги 149-сон қарорига 1-илова).
«АвтоНорма» бўлимини Алла Ромашко олиб боради.