Амаким йўналишли таксида кетаётганда жароҳатланди. Ҳозир йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи барча корхоналарга ўз жавобгарлигини суғурталаш мажбурияти юклатилишидан хабарим бор.
Суғурта тўловларини олиш учун у қаерга мурожаат қилиши лозим?
Муниса.
– Жабрланган йўловчи бевосита ташувчига мурожаат қилиши лозим. Ташувчи унга билдирилган моддий даъволар ҳақида биринчи бўлиб билиши лозим, уларни олгандан кейин тасдиқланган шаклдаги ариза ва зарур ҳужжатлар комплекти билан суғурталовчига мурожаат этади («Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси).
«АвтоНорма» бўлимини Алла Ромашко олиб боради.