Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 30 / Юридик маслаҳатлар

«Янги рўйхатдан ўтган» учун имтиёз

 

Якка тартибдаги тадбиркор 2013 йилда ўз фаолиятини тўхтатди. Ҳозир уни яна бошлаш ниятида.

4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон Қонунга мувофиқ, янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъекти қатъий белгиланган солиқни ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайди. «Янги» деганда нимани тушуниш керак – ҳаётида биринчи марта деганими ёки Қонун кучга кирганидан кейин биринчи мартами?

2018 йилда биринчи марта рўйхатдан ўтган ЯТТ ушбу имтиёздан фойдалана оладими?

Я.Солиҳов, бухгалтер.

 

Ҳа, 4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон Қонун кучга кирганидан, яъни 2015 йил 1 январдан кейин рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар имтиёздан фойдалана олади.

Қонун билан Солиқ кодексининг ­375-моддасига киритилган қўшимчалар янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорларга ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтган ойдан кейинги ойдан бошлаб қатъий белгиланган солиқни тўлаш имконини бериб, уни тўлаш тартибига аниқлик киритди.

«Янги рўйхатдан ўтган» атамасини «яна, яқинда, энди рўйхатдан ўтган» деб тушуниш лозим. «Биринчи марта рўйхатдан ўтган» нормасини белгилаш зарурати мавжуд бўлганда Солиқ кодексига киритилган қўшимчалар матни қуйидагича баён этилган бўлар эди: «Илк бор рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган солиқни ... тўлайди».

Рўйхатдан ўтказган органнинг тегишли давлат реестрига бу тўғрида ёзувлар қайд этилгандан кейин якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади (27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарор билан тасдиқланган Низомнинг 6-банди).

Қонун ҳужжатларида якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги фаолиятни тўхтатиш ва давлат рўйхатидан ўтиш йўли билан кейинчалик уни тиклаш таомилларини амалга ошириш имконияти чекланмаганлиги сабабли сизни янги рўйхатдан ўтган ЯТТ деб эътироф этадилар.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 1479 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика