Norma.uz

Аудитор ва бухгалтерлар диққатига

 

Ҳурматли аудитор ва бухгалтерлар!

Сизни «2018 йилнинг энг яхши аудитори», «2018 йилнинг энг яхши бухгалтери» ва «2018 йилнинг энг яхши ички аудитори» республика танловларида ўз кучингизни синаб кўришга таклиф қиламиз

 

Танловлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кўмаги остида ўтказилади.

Танлов ташкилотчилари – Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон ­Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси, «Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Солиқ Инфо» газеталари таҳририятлари. Техник кўмак «ILMFANRIVOJ» НТМ томонидан кўрсатилади.

«Энг яхши аудитор», «Энг яхши бухгалтер» ва «Энг яхши ички аудитор» йиллик республика танловлари аудитор ва бухгалтер касбининг нуфузини ошириш, жамиятдаги аҳамиятини кучайтириш, шунингдек, мутахассисларнинг касбий маҳоратини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

«2018 йилнинг энг яхши аудитори» танловига аудиторлик малака сертификатига эга бўлган мутахассислар;

«2018 йилнинг энг яхши бухгалтери» танловига амалиётчи бухгалтерлар;

«2018 йилнинг энг яхши ички аудитори» танловига ички аудитор сертификатига эга бўлган мутахассислар таклиф этилади.

Танлов шарти – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшашлик. Иш стажи, иш жойи ва республика профессионал жамоат уюшмаларига аъзолиги аҳамиятга эга эмас.

Танловлар 2 босқичда ўтказилади:

I босқич (саралаш) – 2018 йилнинг 10 июлидан 30 сентябригача. Сиртдан ўтказилади. Танлов қатнашчиси:

● танлов тест саволларига жавобларни www.bir.uz сайтида («2018 йил танловлари» бўлимида) онлайн тест топшириши

ёки

● жавобларни konkurs2018ifr@mail.ru электрон манзилига жўнатиши зарур.

II босқич2018 йил 17 ноябрда. I босқич ғолиблари бевосита Тошкент шаҳрида имтиҳон топширадилар.

Ғолиблар касбий билим ва кўникмалар, улардан профессионал фаолиятда моҳирона фойдаланиш каби мезонлар бўйича аниқланади.

Танлов ғолиблари 2018 йил 9 декабрда эълон қилинади.

Танлов ғолиблари ва қатнашчилари учун соврин ва рағбатлантирувчи мукофотлар:

● I босқич қатнашчиларига танловда қатнашганликлари учун сертификат топширилади;

● II босқич қатнашчиларига «Танлов лауреати» дипломи топширилади;

● II босқич ғолибларига даражаси кўрсатилган диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилади;

● «2018 йилнинг энг яхши аудитори» танлови ғолиблари, лауреатлари ва қатнашчилари ўзларининг аудиторлик ташкилотларига аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг йил якунлари рейтингини ўтказишда қўшимча баллар олиш ҳуқуқини берадилар;

● Танлов лауреатларига танлов ташкилотчиларининг ўқув марказларида ўқиш ва малака оширишда имтиёзлар тақдим этилади;

● «2018 йилнинг энг яхши бухгалтери» танлови қатнашчиларига (5 соат) ва лауреатларига (15 соат) бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарининг малакасини мажбурий ошириш сифатида қабул қилинади.

 

«2018 йилнинг энг яхши аудитори», «2018 йилнинг энг яхши бухгалтери» ва «2018 йилнинг энг яхши ички аудитори» танловларида қатнашиш учун қуйидагилар зарур:

1) «ILMFANRIVOJ»» НТМ банк ҳисобрақамига тўлов кунида амалда бўлган ЭКИҲ миқдорига тенг бир марталик бадал тўлаш;

2) тўлдирилган анкетани «ILMFANRIVOJ» НТМ офисига жўнатиш ва анкетани тўлдирган ҳолда (бухгалтерлар иш жойларидан маълумот илова қилишлари керак) www.bir.uz сайтидаги «2018 йил танловлари» бўлимида рўйхатдан ўтишлари керак;

3) I босқич тест саволларига жавобларни 2018 йил 30 сентябргача www.bir.uz сайтида («2018 йил танловлари» бўлимида) онлайн тест топшириш ёки konkurs2018ifr@mail.ru электрон манзилига жўнатиш зарур.

 

Танловларда қатнашишга доир саволлар бўйича зарур ахборот олиш учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:

 

«ILMFANRIVOJ» НТМ

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси

(71) 234-19-01, (71) 234-18-90,

(71) 235-46-87, (90)324-60-78 – Гулбахор,

(93) 593-25-57 – Светлана

www.naaa.uz

Ўзбекистон аудиторлар палатаси

(71) 234-81-99; 235-76-51; (95) 197-81-99;

www.uzaudit.uz (71) 234-01-87, (71)235-26-79;

Ўзбекистон бухгалтер федерацияси

(71) 120-30-10; www.uzaccountant.uz

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси

таҳририяти

(71) 283-44-57, 200-00-90; www.norma.uz

«Солиқ Инфо» газетаси таҳририяти

(71) 200-70-07, 200-70-50; www.soliqinfo.uz

 

Танловларда қатнашишга доир қўшимча ахборотлар (анкета, тест саволлари, тўлов учун ҳисоб) ва танловларга ҳомийлик қилиш ҳақида қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингизни сўраймиз:

Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси /«ILMFANRIVOJ» НТМ

naba@naaa.uz; zamira@naaa.uz;

sveta@naaa.uz; konkurs2018ifr@mail.ru   

(71) 234-19-01, 234-18-90, 235-46-87, 234-01-87, 235-26-79, (90)324-60-78 – Гулбахор,
(93) 593-25-57 – Светлана

Танловларнинг барча қатнашчиларига муваффақиятлар тилаймиз!!!

 

Прочитано: 1530 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика