Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 27 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Депутатлар хусусий мулк ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф этмоқдалар

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида ишбилармонлик муҳитини яхшилашга йўналтирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

 

Депутатлар Давлат хизматлари марказлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар. Хусусан, тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи «ягона дарча» тизими қайта ташкил этилганлиги боис, қонунда улар негизида ташкил этилган янги тузилмаларнинг мақоми ва ваколатлари мустаҳкамланмоқда.

Шунингдек қуйидагилар учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш назарда тутилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди:

► хусусий мулк ҳуқуқини бузиш;

► тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш;

► лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш;

► тадбиркорлик субъектларини ҳомийлик қилишга ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш;

► тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларини бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш, умуман қонуний тадбиркорлик фаолиятига аралашганлик.

Бундан ташқари, Президентнинг 23.03.2018 йилдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлашга йўналтирилган қонун лойиҳаси парламентарийлар диққат марказида бўлди. Ҳужжат билан микромолиялаш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, шу жумладан микромолиялаш хизматлари бўйича тўловларни асоссиз равишда оширишга йўл қўймаслик бўйича меъёрларни жорий қилиш назарда тутилган. Депутатларнинг мулоҳазасига кўра, киритилаётган ушбу қоидалар микромолиявий хизматлар истеъмолчилари зиммасига тушадиган қарз юкини камайтириб, тўлов қобилиятини яхшилаш ҳамда ижтимоий ҳимоясини кучайтириш имконини беради.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси материали асосида.

 

Прочитано: 1140 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика