Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 26 / Божхона

Иқтисодий сарҳадларни ҳимоя қилишга ким тайёр?

 

Бугун божхона тизимидаги ислоҳотларга юқори даражада аҳамият берилмоқда. Президентимизнинг 12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон Фармонида соҳада коррупция кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш, халқнинг ишончини мустаҳкамлаш ва давлат божхона хизмати обрўсини ошириш  сингари вазифалар божхона органларини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишлари сифатида белгилаб берилди

Шунингдек юқори профессионал кўникмага, маънавий-ахлоқий сифатларга ва Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусига эга бўлган кадрларни тайёрлаш, танлаш ҳамда жой-жойига қўйиш тизими тубдан такомиллашадиган бўлди. Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ҳам билимдон ёшларни излаб топиш, уларда соҳага нисбатан қизиқиш уйғотиш, тизимни интеллектуал салоҳиятли кадрлар билан жамлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Тошкент молия институти битирувчилари билан бўлиб ўтган учрашувда ёшларга божхона тизими, унинг мақсад ва вазифалари, тизимнинг бугунги инфратузилмаси, божхона ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб берилди.

 Айни пайтда тизимда хизмат қилаётган ходимларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, пойтахтимиз ва республиканинг турли минтақаларида божхона ходимлари учун барча шарт-шароитларга эга хизмат уйлари қуриб, фойдаланишга топширилган. Айни пайтда эса давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жой сотиб олиш учун узоқ муддатли имтиёзли кредитлар беришга доир тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Шундай қилиб, кимлар божхона тизимига ишга қабул қилиниши мумкин? Ёшларни қизиқтирган бу саволга учрашувда атрофлича жавоб берилди. Ёши 30 дан ошмаган, олий маълумотли (иқтисодий, молиявий, юридик, бухгалтерия, банк, божхона иши, халқаро муносабатлар, ахборот технологиялари,  хорижий тиллар мутахассисликлари бўйича), жисмонан соғлом, теран дунёқарашли, Ўзбекистон ва жаҳон тарихи, адабиёти, жаҳон географиясини биладиган, дунёдаги сиёсий-иқтисодий жараёнлардан яхши хабардор бўлган, оғир-босиқ, юксак ахлоқ, одоб ва муомала маданиятига эга бўлган, ҳарбий хизматни ўтаган (ҳарбий кафедра, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви), ҳарбий хизматга руҳан ва жисмонан тайёр, республиканинг ҳар қандай чегара ҳудудларида хизматни давом эттириш шартига тайёр, божхона ходими деган номга доғ туширмайдиган, хизматни виждонан ва ҳалол олиб борадиган ёшлар божхона органлари сафига қабул қилинади. Ёшларнинг бўйига ҳам муайян талаблар қўйилади: йигитлар 165 см дан, қиз болалар  - 160 см дан паст бўлмаслиги лозим.

Шунингдек, чет тилларидан бирини (асосан инглиз ва рус) биладиган, техник воситалар, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалана оладиган ҳамда давлат идоралари, вазирлик ва ташкилотларда фаолият олиб бораётганларга афзаллик берилиши таъкидлаб ўтилди.

Номзодлар  дунёқараши, эгаллаган мутахассислиги бўйича билим савиясини баҳолашга доир коллегиал суҳбат, диктант, жисмоний тайёргарлик синови, ҳарбий-тиббий кўрик босқичларидан ўтказилади.

Фурсатдан фойдаланиб, мазкур талабларга жавоб берадиган ва божхона органлари хизматига кириш истагида бўлган номзодлар доимий рўйхатдан ўтган жойи бўйича ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 га қадар Давлат божхона қўмитаси барча ҳудудий бошқармаларининг кадрлар бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин. Бунинг учун номзоднинг ёнида паспорт, диплом ва ҳарбий гувоҳномасининг асл нусхаси бўлиши шарт.

Номзодлар истиқомат қилаётган ҳудуддаги божхона органлари манзили ва телефон рақамларини ДБҚнинг www.bojxona.uz расмий сайтидан олиш мумкин.

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган фуқаролар 120-76-76 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан маълумот олишлари мумкин.

Бу каби учрашувлар пойтахтимизнинг бошқа олий ўқув юртлари битирувчилари билан ҳам мунтазам ўтказилиши режалаштирилган.

 

Тошкент шаҳар божхона

бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 429 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика