Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 26 / Божхона

«Реэкспорт» операцияси ортидаги муғомбирлик

 

Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари навбатдаги тезкор тадбир давомида 193 млн сўмлик 17,6 минг кг ўсимлик ёғининг республикамизга ноқонуний олиб кирилиши олдини олишди.

 

Аслида худди шу товарлар аввал ҳам республикамизда «меҳмон» бўлган эди. Бироз олдинроқ Туркия давлатидан Андижонда фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор Х.Х. номига 24,5 минг литр ўсимлик ёғи келтирилади. Божхона ходимлари мазкур товарларнинг божхона тўловлари  92 млн сўмни ташкил этишини маълум қилишгач, Х.Х. гўёки божхона тўловларини тўлаш имконияти йўқлигини баҳона қилиб, ушбу
ўсимлик ёғини республикамиздан реэкспорт қилиш, яъни қайта олиб чиқиб кетишга қарор қилади. Шу тариқа тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, ўсимлик ёғи вилоятдаги «Дўстлик» чегара-божхона пости орқали қўшни давлатга олиб чиқиб кетилади.

Аммо «ишбилармонлик операцияси» шу билан тугамайди, балки бошланади. Олтинкўл туманида К.Ғ. бошқарувидаги юк машинаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тўхтатиб текширилганда, унда Р.Д.га тегишли бўлган, сифати ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари «топилмаган» 9 720 литр ўсимлик ёғи олиб кетилаётганлиги аниқланади. Тезкор тадбир давомида машинага ортилган товарлар
манзили суриштирилганда, калаванинг учи тўппа-тўғри Андижон туманида жойлашган
цемент омборларидан бирига бориб тақалади. Қарангки, омбордаги целлофан пакетлар остига ҳам айни шу ёғдан 9 648 литр «ғамлаб» қўйилган экан.

Текширувлар натижасида маълум бўлишича, ушбу ўсимлик ёғлари аслида якка тартибдаги тадбиркор Х.Х. томонидан республикамиздан олиб чиқиб кетилган «арзанда» ёғларнинг ўзгинаси экан. 92 млн сўмлик божхона тўловларидан бўйин товлаган
Х.Х. ишончли ҳамкори Р.Д. билан келишган ҳолда «Дўстлик» чегара-божхона
пости орқали ўтиб-қайтувчи фуқароларни ташмачиликка ёллаб, 17,6 минг кг ёғни
майда-майда туркумларда олиб кирмоқчи бўлган.

Тезкор тадбирлар «уддабурон»нинг Туркиядан келтирилган ва божхона омборларида
вақтинча сақланаётган бошқа туркумдаги 20,7 минг кг ўсимлик ёғи борлигини ҳам аниқлади. Савол туғилади: тадбиркор ушбу товарларига тегишли божхона тўловларини тўлайдими
ёки яна “реэкспорт” найрангини қўллашга уринармикин?

 

Ҳусан ТАНГРИЕВ, ДБҚ Ахборот хизмати катта инспектори.

Прочитано: 513 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика