Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 26 / Божхона

Ваҳоланки консерваларнинг санитария хулосаси бор эди

 

Консерва маҳсулотлари тез бузилувчи товарлар турига киради. Агар улар сақлаш муддати ўтиб кетгандан кейин истеъмол қилинса, инсон саломатлигига, ҳатто ҳаётига ҳам хавф солиши шубҳасиз.

 

Давлат божхона қўмитаси томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида истеъмолга яроқсиз товарларнинг ноқонуний муомаласи олди олинди. Қўмитанинг Контрабандага қарши кураш бошқармаси ходимлари олдиндан тезкор кузатувга олинган иккита «Камаз» автоуловини Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳудудида тўхтатиб, кўздан кечиришганда ушбу машиналарда ёрлиқлари олиб ташланган жами 120 минг дона консерва маҳсулотлари борлиги аниқланди. Дастлабки текширувлар давомида ушбу маҳсулотлар пойтахтдаги ташкилотлардан бирининг омборидан олиб чиқилганлиги аниқланди.

Шундан сўнг божхоначилар пойтахтнинг Сергели туманидаги мазкур омборни кўздан кечиришганда, у ерда муддати ўтган консервалардан шилиб олинган ёрлиқлар қопларга жойлаб қўйилганлигини аниқлашди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида худди шу омбордан консерва маҳсулотларини юклаб олиб чиқиб кетган яна бир «Isuzu» юк автоулови Тошкент шаҳри ҳудудида тўхтатиб қолинди. Ушбу машина юкхонасида ҳам ёрлиқлари олиб ташланган жами  27 180 дона консерва маҳсулотлари ноқонуний олиб кетилаётганлиги маълум бўлди.

Текширув давомида аниқланишича, Ўзбекистон Давлат санитария эпидемиология назорат маркази томонидан ушбу ташкилотга берилган санитария хулосасида жами 147 180 дона консерва маҳсулотларининг яроқлилик муддати 2017 йилнинг февраль– июль ойларида тугаганлиги ва истеъмолга яроқсизлиги сабабли белгиланган тартибда йўқ қилиниши сўралган. Аммо  Давлат санитария эпидемиология назорат маркази бош ҳисобчиси Р.Л. ўзи ишлаётган ташкилотнинг хулосасидан хабардор бўлгач, муддати ўтган ушбу маҳсулотларга катта ўлжа сифатида қараб,  виждонини унутди: у муддати ўтган  маҳсулотларни ноқонуний сотиш мақсадида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидан харидор топишга эришди. Бу «тадбиркорлиги» эвазига унга нақд 30 млн сўм ваъда қилинган эди. Аммо бу режани божхоначилар чиппакка чиқаришди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1237 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика