Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 26 / Жавоб берамиз

Эски алкоголга – янги акциз маркалари

 

Ресторан алкоголли маҳсулот сотади. 2016 йилда алкоголли ичимликлар сотиб олинган, бутун 2017 йил давомида таъмирланганлиги учун ресторан ишламаган эди.

2018 йилда таъмирлаш ишлари якунланиб, ресторан очилди, бироқ алкоголнинг акциз маркалари ўзгарган эди.

Сотилмай қолган алкоголнинг акциз маркаларини янгилаш зарурми? Буни қандай қилиш мумкин ва қаерга мурожаат қилиш керак?

С.Аноров.

– Ҳа, 2016 йилдан бери сақланиб келаётган алкоголли маҳсулотнинг акциз маркаларини янгилаш зарур.

2017 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголли маҳсулотларга ҳимоянинг қўшимча даражаларига эга бўлган янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган. Чунончи, эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда савдодаги алкоголь 2018 йил 1 январдан бошлаб маркаланмаган деб ҳисобланади ва олиб қўйилади (ВМнинг 27.02.2017 йилдаги 100-сон қарори).

Акциз маркалари қуйидагиларга берилади:

● алкоголли маҳсулотларни импорт қилувчиларга – буюртманомада ДБҚ нинг бутун акциз солиғи суммаси, шунингдек буюртма берилган акциз маркалари сонининг тегишли номинал қиймати тўланганлиги тўғрисидаги белгилари мавжуд бўлган тақдирда;

● алкоголли маҳсулотларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига – буюртманомада «Давлат белгиси» ДИЧБ Босма фабрикасининг буюртма берилган акциз маркалари сонининг тегишли номинал қиймати тўланганлиги тўғрисидаги белгиси мавжуд бўлган тақдирда.

Акцизланиши керак бўлган товарлар қолдиқларининг эгалари акциз маркалари билан мажбурий маркалаш жорий этилган кунда маҳаллий ҳокимият органлари ва солиқ органлари ходимлари иштирокида қайта рўйхатдан ўтказиш, қолдиқни чиқариб ташлаш ва уларни маркалаш чораларини кўришлари шарт (Низомнинг 13-банди, ВМнинг 14.08.1996 йилдаги 285-сон қарорига 1-илова).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1073 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика