Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 26 / Жавоб берамиз

Пахтакор билан ҳисоблашиш

 

Фермер хўжалиги штатдаги ўзининг асосий ишчилари ва ҳосилни йиғиб-териш мавсумида ФҲШ бўйича жалб этилган терувчилар пахта йиғим-терими учун олган даромадларидан қандай солиқларни ушлаб қолиши керак? 

Р.Сходиев.

– Жисмоний шахс пахта йиғим-теримига жалб этилса, ушбу ишлардан олинган даромадларга 2018 йил 19 июлдан бошлаб ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди.

 

Пахта йиғим-терими учун ФҲШ бўйича жалб этилган ишчилар

Пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадлари 2013 йилдан бошлаб ЖШДС тўлашдан озод қилинган (Солиқ кодексининг 179-моддаси 33-банди).

Жисмоний шахс билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномада у ҳосилни йиғиб-териш даврида (масалан, сентябрдан ноябргача) пахта теришга жалб этилиши белгиланган бўлса, ушбу имтиёзни қўллаш мумкин. Тегишинча, ушбу ҳолатда ШЖБПҲга ажратмалар ҳам ҳисоблаб чиқарилмайди, сабаби ЖШДС солинадиган даромадлар йўқ.

2018 йил 19 июлдан пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахслар томонидан бу ишларни бажарганлик учун олинадиган даромадларга нисбатан ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисобланмайди. 18.04.2018 йилдаги ЎРҚ-476-сон Қонуннинг 52-моддасига мувофиқ Солиқ кодексининг 308-моддасига имтиёз киритилади.

 

Фермер хўжалигининг пахта йиғим-терими билан шуғулланувчи штатдаги ишчилари

Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир (МКнинг 72-моддаси).

Пахта терувчи ишчилар «жалб этилган» шахслар ҳисобланмайди. Улар меҳнат шартномаси билан зиммаларига юклатилган одатий лавозим ва функционал мажбуриятларини бажарадилар. Шу сабабли фермер хўжалигида меҳнат шартномаси бўйича ишловчи, фермер хўжалиги асосий иш жойи бўлган ишчиларга нисбатан ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича юқорида кўрсатилган имтиёзларни қўллаб бўлмайди.

Бу ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга умумбелгиланган тартибда солиқ солиниши керак.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 533 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика