Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 26 / Жавоб берамиз

Улуш берилганда устав капитали кўпаймайди

 

«А» корхонаси (МЧЖ) устав фонди – 100 млн сўм жисмоний шахс томонидан шакллантирилган.

«Б» корхонаси «А» корхонасига тегишли улушнинг 20%ини (20 млн сўм) жисмоний шахсдан 40 млн сўмга сотиб олади.

Узоқ муддатли инвестициялар олиш қиймати бўйича ҳисобга олинади. Чунончи, бошқа юридик шахс устав капиталидаги улушнинг 20%и, гарчи ушбу улуш номинал қиймати 20 млн сўмга тенг бўлса ҳам, харидор балансида 40 млн сўмлик қийматда акс эттирилади.  

1. Бир қисми бошқа шахс («Б» корхонаси) томонидан номиналидан юқори баҳода сотиб олинганда «А» корхонасида устав капитали суммаси кўпаядими?

2. «Б» муассиси «А» муассислари таркибидан чиққанда келгусида қайси суммага (улушни олиш қиймати ёки номинал қийматга) солиқ солинмайди?

П.Попов.

 

1

Йўқ, улуш сотилганлиги муносабати билан мулкдорлар ўзгарганда устав капитали миқдори кўпаймайди.

Жамият устав капитали унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматларидан таркиб топади. Улушнинг миқдори фоизларда ёки каср кўринишида белгиланади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси).

Устав капиталининг кўпайтирилиши жамиятнинг мол-мулки ҳисобига ва (ёки) жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига ва (ёки), агар бу жамиятнинг устави билан тақиқланган бўлмаса, жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига амалга оширилиши мумкин (Қонуннинг 16-моддаси).

«Б» корхонаси 20% улушни сотиб олганлиги сабабли устав капитали миқдори кўпаймайди. «Б» корхонаси ушбу улушни муассис жисмоний шахсдан номиналидан юқори баҳода сотиб олгани уни кўпайтириш ҳисобига «А» корхонаси устав капиталига қўшимча ҳисса киритганини англатмайди.

 

2

Корхона муассислари таркибидан чиқаётганда унинг улуши номинал қийматига солиқ солинмайди.

Муассис томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини олгандаги даромадлар, устав капиталига ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилган ҳолда, солиқ солинадиган дивидендлар деб тан олинади (Солиқ кодексининг 22, 156-моддалари).

Қиймати 20 млн сўмлик улуш сотиб олинганлиги боис айнан унга солиқ солинмайди. 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1241 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика